Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Самарқанддаги Халқаро туризм академиясига ташриф буюрди.

2023 йилда Самарқанд шаҳрида БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси доирасида очилган академия туризм соҳасини ривожлантириш бўйича юқори малакали ва талаб юқори бўлган мутахассисларни тайёрлаш маркази сифатида фаолият кўрсатмоқда. 

Ўқув муассасаси битирувчиларига БМТ Туризм ташкилотига аъзо давлатлар томонидан эътироф этиладиган дипломлар берилади. 

Олий мартабали меҳмон академияда яратилган шароитлар ҳамда Ўзбекистонда замонавий сайёҳлик инфратузилмасини барпо этиш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар билан танишди.

И.АВВЛБОЕВ, Н.ҲАЙДАРОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия Канцлери Халқаро туризм академияси фаолияти билан танишди