Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 августдаги ПҚ-4412-сонли қарори ижроси юзасидан, «Ўзагросуғурта» АЖ тизимида фаолият юритаётган хотин-қизларнинг бир гуруҳи яъни 14 нафари жорий йилнинг 12-19-центабр кунлари Чехия Республикасида ўтказилаётган «Бозор сегментида суғурта маҳсулотларини сотишда Чехия суғурта компанияларининг илғор усуллари» мавзусидаги ўқув-амалий курсларида малака оширишмоқда.

Ўқув-курси машғулотларини Европа амалий фанлар ва менежмент институти профессор-ўқитувчилари ҳамда Чехия Республикасидаги етакчи суғурта компанияларининг малакали мутахассислари олиб боришмоқда.

Жумладан, «Grow insurance» компанияси мутахассиси Эва Гментова ҳамда «Skoda avto» компанияси доктори Жири Боҳасек Чехия суғурта компанияларининг суғурта амалиёти ва тажрибаси билан яқиндан таништирдилар.

Ўқув-курси давомида қатнашчилар Чехия суғурта бозорида бизнес жараёнлари, сотув ва маркетинг, даъволарни кўриб чиқиш тартиби билан яқиндан танишадилар. 

Бугунги кунда «Ўзагросуғута» АЖ тизимида фаолият юритаётган аёллар улуши 27 фоизни ташкил этади. Тизимдаги хотин-қизларнинг тажриба ва малакасини ошириб бориш учун кенг имкониятлар мавжуд. 

Хусусан, ишдан ажралмаган ҳолда Олий таълим муассасаларида тахсил олишлари, Магистратура йўналишларида ўқиши ва илмий ишларни олиб боришлари учун шароитлар яратилган. Шу билан бирга «Ўзагросуғута» АЖда раҳбар аёллар базасини шакллантириш учун «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув курсига номзодлар тавсия этиб келинмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ўзагросуғурта» АЖ: аёл ходимлар ўрни