Дунёда талафотли зилзилалар сони ортиб бораётган бир пайтда сейсмик хавфсизликни таъминлаш, соҳани доимий такомиллаштириб бориш, мавжуд ва қурилаётган бино-иншоотларнинг сейсмик мустаҳкамлигини назорат қилиш юзасидан мамлакатимизда қандай ишлар амалга оширилмоқда? Тошкент архитектура-қурилиш университети техника фанлари фалсафа доктори Жалолиддин Тоҳиров юқоридаги каби масалалар юзасидан ЎзА мухбирининг саволларига жавоб берди.

– Ҳар йили ер шарида 100 мингга яқинга зилзилалар содир бўлиб, ўрта ҳисобда ҳар 5 минутда бир маротаба ер силкинади. Аксарият зилзилалар сезилмай ўтади, – дейди  Жалолиддин Тоҳиров. – Юз берган зилзилалардан 10 га яқини вайронкор бўлиши мумкин. Бунга Туркия, Япония, Қозоғистон, Тайван ва бошқа ҳудудларда рўй берган зилзилаларни мисол қилиш мумкин. Сўнгги 10 йил мобайнида дунёда содир бўлган фалокатли зилзилалар оқибатида 900 мингдан зиёд инсон қурбон бўлган, 2,5 миллиондан ортиқ киши жабрланган, умумий иқтисодий зарар эса 360 миллиард долларни ташкил этган. Ўзбекистон сейсмик фаол ҳудудда жойлашган бўлиб, тез-тез зилзилалар содир бўлиб туради. Хусусан, Тошкент, Фарғона, Андижон, Сурхондарё вилоятлари сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудлар қаторига киради. Шу сабабли, Ўзбекистонда зилзилага чидамли қурилиш стандартларига риоя қилиш ва замонавий сейсмик технологияларни қўллаш жуда муҳим ҳисобланади. 

Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, Ўзбекистон ҳудудида энг даҳшатли зилзилалардан бири 1902 йил 16 декабрь тонггида Андижон шаҳрида рўй берган. Биринчи турткининг қуввати 8-9 балл бўлган. 1946 йилнинг 3 ноябрида содир бўлган Чотқол зилзиласи эса 9 балл бўлган. 1966 йилнинг 26 апрелида эса Тошкент зилзиласи кучи эпицентрда 8 балл бўлиб, пишиқ ғиштдан қурилган бинолар ҳам жиддий шикастланган. 1976 йилда содир бўлган Газли зилзиласи 9 балл атрофида бўлиб, хом ва пишиқ ғиштдан тикланган бинолар зилзилага бардош бера олмаган.

– Қайси давлатлар энг яхши усуллар орқали зилзилабардош бинолар қуриб келмоқда? 

– Энг яхши усуллар орқали зилзилаларга ёндашиб, бинолар қуришда Япония, АҚШ, Янги Зеландия ва Чили давлатлари пешқадамлик қилади. Бу мамлакатларда зилзилага чидамли технологиялар, қурилиш стандартлари ва хавфсизлик чора-тадбирлари юқори даражада ривожланган. Японияда зилзилага чидамли бинолар қуришда кўпроқ сейсмик изоляторлардан фойдаланилади. Бу қурилмалар биноларнинг асосига ўрнатилади ва зилзила пайтида бинога тушадиган сейсмик тўлқинларни сусайтиришга ёрдам беради. Чили ва Японияда бундан ташқари гибкий структуралардан фойдаланилади. Бу бинони зилзила тўлқинларига чидамли қилиш учун эластик ва мустаҳкам материаллардир. Мазкур усул қурилишда асосий технологиялардан бири ҳисобланади.

АҚШ ва Янги Зеландияда эса энергия сўндирувчи (дампинг) тизимлардан фойдаланилади. Бу тизимлар зилзила вақтида бинодаги титрашларни минимал даражага келтиришга қаратилган. Улар пружина ва амортизаторлардан иборат бўлади. Шунингдек, ушбу мамлакатларда зилзилага чидамли бўлиш учун бинолар енгил ва қаттиқ материаллардан қурилади. Бундай материаллар конструкциянинг умумий вазнини камайтиради ва титрашларга чидамлилигини оширади.

– Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги 17 апрелда «Бино ва иншоотларнинг зилзилабардошлигини ошириш ҳамда сейсмик хавфни мониторинг қилиш фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Қарорнинг моҳияти ҳақида тўхталсангиз?

– Мазкур қарор зилзилага чидамли қурилишни ривожлантириш ва сейсмик хавфсизликни таъминлаш борасида аҳамияти юқори. Жумладан, қурилиш стандартларини такомиллаштириш йўналишида зилзилага чидамли қурилиш нормалари ва стандартлари янада мустаҳкамланди, бу эса янги бино ва иншоотларнинг сейсмик хавфсизлигини оширишга хизмат қилади. Сейсмик фаол ҳудудларда қурилишни назорат қилиш йўналишида сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудларда қурилиш ишларини қатъий назоратга олишни талаб қилади. Бу эса қурилиш сифатини ва хавфсизлигини таъминлайди. Тадқиқот ва илмий ишлар борасида қарор сейсмология ва қурилиш соҳаларида илмий тадқиқотларни ривожлантиришга, замонавий технологияларни жорий қилишга йўналтирилган дастурларни амалга оширишга кўмаклашади.

Қарорда соҳага оид кадрлар тайёрлаш ҳам назарда тутилган. Бу ҳужжат қурилиш соҳасидаги мутахассисларнинг билим ва кўникмаларини оширишга қаратилган махсус ўқув дастурлари ва семинарларни ташкил этишни назарда тутади. Умуман олганда,  мазкур ҳужжат Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик даражасини ошириш, қурилиш ишларининг сифатини яхшилаш ва аҳолининг хавфсизлигини таъминлашда муҳим қадамлардан бири ҳисобланади. Юқоридаги маьлумотлардан кўриниб турибдики бу сохани мониторинг қилишга хукумат томонидан эътибор зарур эди. Президентимиз қарори эса айнан шу муаммога ўз вақтида берилган ечимдир.

– Юқори балли зилзилаларга бардош берувчи бинолар қуришнинг халқаро стандартлари қандай?

– Халқаро амалиётда Eurocode 8, ASCE/SEI 7, ва ISO 3010 каби нормативлар бинонинг сейсмик ҳимоясини аниқлаш учун кенг қўлланилади. Бу стандартлар зилзилага чидамли қурилиш учун талаб қилинадиган барча меъёрий параметрларни, жумладан, динамик юкламаларни ҳисоблаш, конструкция модификацияси ва материаллар танлашни қамраб олади. Бундан ташқари, бинонинг динамик юкламаларга реакциясини баҳолаш учун замонавий ҳисоблаш технологиялари, жумладан, чекли элемент методи (FEM) ёрдамида моделлар тузилади. Қурилиш материаллари масаласида эса халқаро стандартлар юқори сифатли ва чидамли материалларни танлашни талаб қилади. Масалан, пўлат ва темир-бетон катта динамик юкламаларга чидамли бўлиши керак. Eurocode 2 ёки ACI 318 каби стандартлар қурилиш материалларининг сейсмик шароитларда қандай ишлашини аниқлайди, шунингдек, уларнинг мустаҳкамлик ва эластиклик хусусиятларини ҳисобга олади. 

Сейсмик изоляция ва демпинг технологиялари ҳам зилзила кучларини камайтиришнинг яна бир муҳим воситаси ҳисобланади. Булар пойдевор ва бино ўртасидаги энергияни ютиб олиш механизмларини ўз ичига олади. Бу технологиялар, айниқса, юқори сейсмик хавфга эга бўлган ҳудудларда қўлланилади. Шу билан бирга, пойдевор ва конструкция схемалари халқаро стандартлар асосида тўғри ҳисобланган бўлиши керак. Биноларнинг деформацияси ва мувозанатлиги сейсмик кучларга нисбатан текширилиши ва оптималлаштирилиши зарур.

– Биноларнинг зилзилабардошлигини текшириш жараёни қандай амалга оширилади?

– Биноларнинг зилзилабардошлигини текшириш жараёни бир нечта босқичлар ва техник тартибларга асосланади. Бу жараён қурилишнинг ҳар бир босқичида бинонинг мустаҳкамлигини ва хавфсизлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, унинг асосий босқичлари бор. Масалан, сейсмик хавф таҳлили. Бунда лойиҳалашнинг илк босқичида қуриладиган бинога тегишли ҳудуднинг геологик ва сейсмик фаоллиги таҳлил қилинади, яъни қай даражада зилзила содир бўлиши эҳтимоли мавжудлиги ўрганилади. Бу маълумотлар асосида қурилиш учун зарур бўлган конструктив ечимлар аниқланади ва тегишли стандартлар танланади. Лойиҳалаш ва техник ҳужжатларни тайёрлаш жараёнида эса бинонинг конструкцияси сейсмик юкламаларга мослаб тайёрланади. Лойиҳада пойдевор, устунлар, қаватлар, деворлар каби конструктив элементлар зилзила кучларига қандай таъсир қилиши ҳисобга олинади. Eurocode 8, ASCE 7 ёки миллий қурилиш нормалари (ҚНҚ) асосида юкламалар ҳисобланади.

Шунингдек, моделлаштириш ва симуляция қилиш жараёни ҳам мавжуд. Бунда компьютер моделлаштириш технологиялари ёрдамида бинонинг динамик хусусиятлари ўрганилади. Конструкциянинг сейсмик юкларга жавоби таҳлил қилинади. Қурилиш бошланиши олдидан бино лойиҳаси техник экспертиза ва давлат назорат ташкилотлари томонидан кўриб чиқилади. Бу босқичда "Ўзсейсмоқурилишназорат" каби ташкилотлар лойиҳанинг меъёрларга мувофиқлигини, қурилишда ишлатиладиган материаллар ва технологияларнинг хавфсизлигини текширади. Агар барча талаблар бажарилган бўлса, лойиҳага рухсат берилади. Яна бир босқич қурилиш жараёнини назорат қилиш бўлиб, бунда доимий назорат ва текширувлар ўтказилади. Қурилиш компанияси томонидан белгиланган сейсмик нормалар ва стандартларга риоя қилинаётгани кузатилади. Сейсмик синовлар ва инспекциялар жараёнида эса қурилиш тугаллангач, бино махсус сейсмик синовлардан ўтказилади. Махсус ускуналар ёрдамида бинонинг турли конструктив элементларига сунъий зилзила юкламалари берилади ва бинонинг чидамлилиги текширилади. 

Бу ўринда бинони қабул қилиш ва сертификатлаш жараёни ҳам мавжуд. Бунда сейсмик синовлар муваффақиятли ўтказилгандан сўнг, бино давлат инспекциялари томонидан қабул қилинади. Бу босқичда бино тўлиқ эксплуатацияга тайёр эканлиги ва барча меъёрлар ва стандартларга жавоб беришини тасдиқловчи сертификатлар берилади. Энг муҳим босқич эса масъулият ва кафолатдир. Агар қурилиш жараёнида ёки кейинги эксплуатация даврида бинонинг зилзилабардошлиги талабларга жавоб бермаслиги аниқланса, жавобгар ташкилотлар қонунчилик асосида жавобгарликка тортилади.

– Юртимизда янги қурилаётган биноларнинг зилзилабардошлигини қандай баҳолайсиз? Бу қайси ташкилотлар томонидан тартибга солинади ва жавоб бермаганлари қай тартибда бартараф этилади?

– Юртимизда янги қурилаётган биноларнинг зилзилабардошлиги қурилиш жараёнидаги бир нечта муҳим босқичларда норма бўйича лойиҳаланади ва қурилади. Зилзилабардошлик қурилишнинг турли босқичларида, яъни лойиҳалаш, материал танлаш, пойдевор қуриш ва якуний текширувларда баҳоланади. Биринчи навбатда юртимиздаги барча қурилиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида амалга оширилиши талаб қилинади. Масалан, сейсмик ҳудудларда қурилиш нормаларига риоя қилиш бўйича қабул қилинган қарорлар барча янги биноларнинг сейсмик талабларга жавоб беришини таъминлайди.

Шунингдек, Президент фармонларида қурилиш компаниялари ва лойиҳачилар зиммасига юклатилган вазифалар, шу жумладан, жавобгарлик масалалари аниқ белгилаб қўйилган. Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари эса сейсмик хавфи юқори бўлган ҳудудлардаги қурилиш объектларини назорат қилиш ва уларнинг сейсмик меъёрларга мослигини баҳолашга йўналтирилган. Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йилда қабул қилинган 713-сонли “Ўзбекистон Республикаси аҳолиси ва ҳудудининг сейсмик хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида”ги қарори бу соҳадаги барча меъёрий талабларни аниқ белгилаб беради. Бу масала Қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Давлат архитектура-қурилиш назорати ҳамда Қурилиш меъёрлари ва қоидалари (ҚМҚ) асосида бошқа маҳаллий ташкилотлар томонидан тартибга солинар экан, қурилишнинг барча босқичларида назорат таъминланади. Бундай ташкилотлар лойиҳалашдан бошлаб бинони қабул қилишгача бўлган барча жараёнларнинг стандартларга мослигини текшириб, зарур лицензия ва рухсатномаларни беради. 

Агар қурилиш жараёнида муайян ташкилотлар томонидан жавобгарликлар бажарилмаган ёки меъёрларга риоя қилинмаган бўлса, ҳуқуқий назорат тартиблари қўлланилади. Бундай ҳолларда давлат назорат органлари, жумладан, Давлат архитектура-қурилиш назорати томонидан текширувлар олиб борилади ва жавоб бермаган ҳолатлар ҳуқуқий йўллар орқали бартараф этилади. Мақсадга мувофиқ келмаган биноларга нисбатан тугатиш чоралари қўлланилиши ёки қурилиш ишларини тўхтатиш каби чоралар кўрилади.

Абдулазиз РУСТАМОВ суҳбатлашди, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги қурилаётган биноларнинг зилзилабардошлик талабларига жавоб бериши қандай кафолатланади?