Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц 15 сентябрь куни расмий ташриф билан мамлакатимизга келди.

Германия – Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири. 

Сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар изчил ривожланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2019 йил январь ойида Германияга расмий ташриф билан бориши ва ўша йилнинг май ойида Германия Федератив Республикаси Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайернинг Ўзбекистонга келиши икки томонлама ҳамкорликни янги босқичда ривожлантиришда муҳим қадам бўлди. 

Давлатимиз раҳбари 2023 йилнинг май ва сентябрь ойларида икки марта расмий ташриф билан Германияда бўлиб, Федерал Президент Франк-Вальтер Штайнмайер, Канцлер Олаф Шольц ва етакчи немис компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди, шунингдек, “Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммитда иштирок этди.

Ҳамкорлик алоқаларининг мустаҳкамланиши натижасида товар айирбошлаш ҳажми кейинги йилларда анча ошди. Германияга хизматлар, тўқимачилик, озиқ-овқат ва бошқа маҳсулотлар экспорт қилинаётган бўлса, ўз навбатида, немис диёридан механик асбоб-ускуналар, транспорт воситалари ва улар учун эҳтиёт қисмлар, фармацевтика ҳамда кимё маҳсулотлари ва хизматларини импорт қиляпмиз.

Кейинги йилларда меҳнат миграцияси соҳасидаги алоқалар Германия билан ҳамкорликнинг истиқболли йўналишига айланди. Шунингдек, соғлиқни сақлаш соҳасидаги кенг кўламли ва ўзаро манфаатли алоқалар ҳам бугун изчил ривожланмоқда. 

Германия канцлери Олаф Шольцнинг юртимизга ташрифи кенг кўламли ҳамкорлик алоқаларининг янада ривожланишига туртки бериши кутилмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни Регистон майдонида кутиб олди.

Мамлакатимизнинг асосий тимсолларидан бири, аждодларимиз бунёдкорлик салоҳиятининг ифодаси – дунёга машҳур Регистон майдони ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. Ансамблга кирувчи Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасалари ўзининг салобати, бой тарихи ва бетакрор архитектураси билан барчада чуқур таассурот қолдиради.

Олий мартабали меҳмонга Шарқ меъморчилигининг ушбу дурдонаси қурилишига оид тарихий маълумотлар, ечимлар ва безакларнинг ўзига хос хусусиятлари, шунингдек, бу маскан билан боғлиқ муҳим воқеалар ва шахслар, ўзбек халқининг маданий мероси ҳақида маълумот берилди.

Суҳбат давомида жаҳон цивилизациясининг қадимий бешикларидан бири сифатида ҳақли равишда эътироф этилган Самарқанд шаҳри бугунги кунда ишбилармонлик ва сайёҳлик марказига айланиб бораётгани таъкидланди.

Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги Конгресс марказида Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцни расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Конгресс маркази олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни шоҳсупага таклиф этди.

Ҳарбий оркестр икки мамлакат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегациялар аъзоларини қутладилар.

Сўнг Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг тор доирада ва делегациялар иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди.

Учрашув аввалида давлатимиз раҳбари Федерал Канцлернинг Ўзбекистонга ташрифи тарихий аҳамиятга эга эканини алоҳида таъкидлади.

– Буни кўп қиррали Ўзбекистон – Германия муносабатларини янада ривожлантиришга алоҳида эътиборингиз ва Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган ортга қайтмас ислоҳотларни қўллаб-қувватлашингизнинг далолати сифатида қабул қиламиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Давлатимиз раҳбари меҳмонларни Германия Федератив Республикаси ташкил этилганининг 75 йиллиги ва яқинлашиб келаётган Германия бирлиги куни билан самимий муборакбод этди.

Музокаралар давомида кўп қиррали Ўзбекистон – Германия муносабатларини янада кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Ўтган йили Берлинда ўтказилган олий даражадаги учрашувлар икки мамлакат ўртасидаги амалий ҳамкорликни ривожлантиришга жиддий туртки бергани таъкидланди.

Барча даражалардаги алоқалар фаоллашди. Ўтган йили товар айирбошлаш ҳажми 1 миллиард евродан ошди. Германия бизнеси билан ҳамкорлик кенгаймоқда – йил бошидан буён мамлакатимиз иқтисодиётига Германия компанияларининг 800 миллион евролик инвестициялари киритилди.

Июнь ойида Тошкентда Ўзбекистон – Германия Ишбилармонлар кенгашининг саккизинчи йиғилиши муваффақиятли ўтказилди.

“KfW” банки ва Германия халқаро ҳамкорлик жамиятининг молиявий-техник кўмак лойиҳаларига юқори баҳо берилди.

Ўтган йили Берлин шаҳридаги Янги музейда Ўзбекистон маданий мероси кўргазмасининг ўтказилиши маданий соҳада муҳим воқеа бўлгани, унга Германия пойтахтининг ярим миллиондан ортиқ аҳолиси ва меҳмонлари ташриф буюргани таъкидланди.

Шу йил ёзда Самарқанд шаҳрида Ибн Сино ва Генрих Шиппергес номидаги Тиббиёт фанлари олий мактаби очилгани ҳам мамнуният билан қайд этилди.

Томонлар парламентлар, ҳукуматлар, ташқи ишлар вазирликлари ўртасидаги фаол алоқаларни давом эттириш тарафдори эканликларини билдирдилар.

Ташқи сиёсат идораларига Ўзбекистон – Германия муносабатлари даражасини ошириш масаласини кўриб чиқиш, халқаро ва минтақавий муаммолар, жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан мунтазам маслаҳатлашувлар ўтказиш топширилди.

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, EХҲТ, Европа Иттифоқи институтлари ва бошқа кўп томонлама тузилмалар доирасидаги фаол ҳамкорлик давом эттирилади.

Бугунги саммитга Саноат ва технологиялар бўйича стратегик шериклик дастури тайёрлангани қайд этилди. Германиянинг етакчи компания ва банклари билан умумий қиймати қарийб 9 миллиард евро бўлган ҳамкорлик лойиҳалари ишлаб чиқилмоқда.

Улар “яшил” энергетика, кимё саноати, ўта муҳим хомашёни ўзлаштириш, машинасозлик, тўқимачилик саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва бошқа кўплаб йўналишларни қамраб олади.

“Siemens Energy” компанияси билан мамлакатимиз ҳудудларида буғ-газ электр станцияларини қуриш, “Linde Group” компанияси билан “метанол ороли” барпо этиш ва “яшил” аммиак ишлаб чиқариш, “KfW Ipex-Bank” иштирокида йирик мис конини ўзлаштириш, “Giga Fiber” билан мис қазиб олиш ва кабель маҳсулотларини ишлаб чиқариш, “AMK Global” билан углерод толаси, “Guesscon” билан қора қурум ҳамда водород ишлаб чиқариш лойиҳалари энг муҳим лойиҳалар сифатида қайд этилди.

Насос тизимларини маҳаллийлаштириш, қайта тикланувчи энергетика, тиббий буюмлар ишлаб чиқариш, логистика марказларини ташкил этиш бўйича бир қатор янги лойиҳалар мавжуд.

Ушбу лойиҳаларни тезлаштириш ва қўллаб-қувватлаш, инвестицияларни рағбатлантиришнинг самарали воситаларини жорий этишга келишилди.

Ташриф давомида ўта муҳим хомашё ресурслари ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик бўйича имзоланадиган битимларнинг аҳамияти таъкидланди.

Ўзбекистон Германия ҳукумати ташаббуси билан тузилган Иқлим клубида иштирок этишдан манфаатдор экани таъкидланди.

Транспорт ва логистика, самарали қуруқлик ва ҳаво йўлакларини ривожлантириш, транспорт харажатларини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Ўзбекистон раҳбари “Lufthansa” авиакомпаниясининг мамлакатимизга тўғридан-тўғри парвозларини қайта йўлга қўйиш масаласини кўриб чиқишни таклиф этди.

Ўзбекистон ва Германия ҳудудлари ўртасидаги шериклик муносабатларини кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди. Йил бошидан буён Германиянинг иккита федерал ўлкаси вакиллари мамлакатимизга ташриф буюрди. Йил охиригача Берлин, Бавария ва Тюрингия делегацияларининг ташрифи кутилмоқда.

Ташриф давомида меҳнат миграцияси соҳасида шаффоф ва тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишга қаратилган битим имзолангани мамнуният билан таъкидланди.

Масъул идоралар даражасида талаб юқори бўлган ўзбекистонлик мутахассисларни тайёрлаш ва Германияга юбориш бўйича амалий ҳамкорлик “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш таклиф этилди.

Германиянинг дуал таълим тизимини Ўзбекистон ҳудудларида кенг жорий этишга қизиқиш билдирилди. Етакчи университетлар ўртасида таълим ва илмий алоқаларни ривожлантириш учун икки мамлакат олий ўқув юртлари форумини ташкил этиш ташаббуси илгари сурилди.

Ўзбекистон томони қўшма дастурларни амалга ошириш, Германия олий таълим муассасаларининг факультетлари ва филиалларини очиш учун барча шароитларни яратишга тайёрлигини билдирди.

Ташриф доирасида Бошқарув кадрларини тайёрлаш қўшма мактаби ишга туширилиши қайд этилди.

Ўзбекистон Президенти ёшларимизнинг немис тилига қизиқиши юқори эканини, бу тилни 300 мингга яқин йигит-қиз ўрганаётганини таъкидлади. Яқинда андижонлик мактаб ўқувчиси Райёна Иброҳимова немис тили бўйича Жаҳон олимпиадасида ғолиб бўлгани бунга ёрқин мисолдир.

Германия томони мамлакатимиз ҳудудларида тил ўрганиш ва ўқитувчилар тайёрлаш дастурларини кенгайтиришга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.

Маданий ҳамкорлик бўйича аралаш комиссия фаолиятини қайта тиклаш таклиф этилди.

Учрашувда қабул қилинган қарорлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш бўйича қўшма “йўл харитаси”ни тайёрлаш ва қабул қилишга келишиб олинди.

Самарали музокаралар якунида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Умуман, расмий ташриф доирасида 8 та икки томонлама ҳужжат имзоланди, шу жумладан:

– Миграция ва мобиллик соҳасида ҳар томонлама шериклик тўғрисида ҳукуматлараро битим;

– Ветеринария ва чорвачилик соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

– “Яшил Марказий Осиё” ташаббуси доирасида сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида ҳукуматлараро декларация;

– Ўта муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация;

– Транспорт соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида битим;

– Париж битими доирасида иқлим ўзгариши соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

Бундан ташқари, 2024-2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди, шунингдек, Ўзбекистон ва Германиянинг етакчи корхоналари даражасида бир қатор битим ва шартномалар тузилди.

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистонга ташриф чоғида Канцлер Олаф Шольцга ҳамроҳлик қилаётган ва 16 сентябрь куни Самарқандда бўлиб ўтадиган Германия ишбилармон доиралари билан учрашувда қатнашадиган ушбу мамлакат етакчи инвестиция, саноат ва савдо компаниялари вакилларини қутлади.

Германия Федератив Республикаси Федерал Канцлери Олаф Шольцнинг мамлакатимизга расмий ташрифи давом этмоқда.

Зиёдулла ЖОНИБЕКОВ,

Ғолиб ҲАСАНОВ, 

ЎзА махсус мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Германия муносабатлари: Фаол ва прагматик ташқи сиёсатимиз самараси