Германияда оммавий ахборот воситалари доираси жуда кенг ва хилма-хил. Кундалик воқеалар ҳақида мустақил маълумотни исталган вақт радио, телевидение, босма оммавий ахборот воситаси ёки онлайн янгиликлар порталларидан олиш мумкин.

ОАВ “тўртинчи ҳокимият” сифатида

Журналистлар ва ОАВ таҳририятларининг аҳамияти шу даражада каттаки, ушбу давлатда ҳамкасбларимиз том маънода ҳукумат, парламент ва суд институти қаторида “тўртинчи ҳокимият” вакилларига айланган.

Олмон диёрида матбуот ва фикр эркинлиги бош қонун билан кафолатланган асосий ҳуқуқ ҳисобланади. Зеро, демократия учун эркин матбуот зарурлиги аён. Сўз ва матбуот эркинлиги тўғрисидаги 5-моддада шундай ёзилган: Ҳар ким ўз фикрини оғзаки, ёзма ва сурат орқали эркин ифода этиш ва тарқатиш, очиқ манбалардан дахлсиз билим олиш ҳуқуқига эга. Цензура йўқ.

Матбуот эркинлигига медиа ландшафти орқали эришилади. Германияда фуқаро турли манбалардан маълумот олиши ва шу тариқа ўз фикрини шакллантириши мумкин. Матбуот ҳукумат ёки партия қўлида эмас, балки хусусий медиа компаниялари томонидан бошқарилади. Германия матбуоти Хитой, Ҳиндистон, Япония ва АҚШдан кейин дунёда бешинчи, Европада энг йирик бозор. Бугунги кунда мамлакатда 320 га яқин, асосан, минтақавий кундалик газета, 16 та ҳафталик газета ва 1300 журнал мавжуд. 2021 йил Германия “Чегара билмас мухбирлар” нодавлат ташкилоти томонидан тузилган матбуот эркинлиги рейтингида 180 мамлакат ичида 16-ўринни эгаллади.

Сохта ахборот ва дезинформацияга қарши кураш

Рақамлаштириш Германия медиа соҳасига сезиларли таъсир кўрсатган. Масалан, 2021 йил ҳар куни 2,2 миллион нусхада 260 га яқин нашр рақамли шаклда тарқатилди. ОАВдан фойдаланиш хусусияти ҳам сезиларли даражада ўзгарди. 2022 йил биринчи чорагида 78 миллион киши ёки аҳолининг93 фоизи интернетга мунтазам мурожаат қилган, 73 миллион киши ижтимоий тармоқдан фаол фойдаланган. Рақамли инқилоб, шунингдек, оммавийлик тушунчаси қайта кўриб чиқилишига олиб келди, чунки ижтимоий тармоқ ва блоглар туфайли энди ҳамма жамоатчилик фикрини шакллантириши мумкин.

Бинобарин, ОАВнинг муҳим роли, масалан, сохта янгилик ва дезинформацияга қарши кураш масаласида ўз турғунлигини йўқотмаслиги керак. Журналист зиммасида фактни текшириш ва воқеани тўғри етказиш орқали фуқароларни хабардор қилиш вазифаси туради.

Германияда ахборот, таълим ва кўнгил очар контент эфирга узатувчи жамоат телерадиокомпаниялари имкон қадар кенг аудиторияни қамраб олиш мақсадини кўзлайди. Британия моделида ташкил этилган, қонунчилик билан бошқариладиган ва абонент тўлови ҳисобига молиялаштириладиган бундай корпорация ва муассасалар хусусий ёки давлат тамойилига асосланган тизимнинг икки устунидан бири ҳисобланади. Ушбу тамойил 1949 йил Федератив Республика ташкил топгандан бери, деярли, ўзгармаган.

Газета ва журналлар

Олмон кундалик газеталари рақамли формат орқали тобора кенг аудиторияни қамраб олмоқда, босма тираж эса муттасил камаймоқда.

Германияда медиа майдони дунёдаги энг йирик бозорлардан бири – баъзи маълумотларга кўра, тахминан 100 миллиард доллар айланма билан Америка, Япония ва Хитойдан кейин тўртинчи ўринда туради. Аксар замонавий немис оммавий ахборот воситалари, асосан, ғарбда иш бошлаган. Германия бирлашгач, шарқдаги жуда кўп нашрлар фаолиятини тўхтатди ёки ўзгартирди ёхуд ғарбий медиа холдинглар назоратига ўтди.

Газеталар мамлакати сифатида тан олинган бўлса-да, дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатларида бўлгани каби, Германияда сўнгги ўн йилликлар босма нашрлари умумий адади барқарор равишда пасайиб, 1994 йилга нисбатан бир ярим баробар камайди. Шунга қарамай, аҳолининг 54 фоизи ҳар куни газета ўқийди, 16 фоизи эса онлайн-версиялардан фойдаланади. Немисларнинг 80 фоизи журнал ўқийди, жумладан 37,5 фоиз журналхон фақат янгиликларни кузатади.

Муҳаррама Пирматова тайёрлади. ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Германия медиа ландшафти