Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 24 майдаги "Аҳолининг ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари билан таъминланганлик даражасини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори, унда белгилаб берилган вазифалар ижроси доирасида тоза ичимлик суви етиб бормаган Сирдарё вилоятидаги 5 минг нафар аҳоли хонадонлари яқин кунларда илк бор тоза ичимлик суви билан таъминланади.

Айни вақтда вилоятнинг Мирзаобод туманидаги  “Мирзо Улуғбек”  МФЙ ҳудудида жойлашган Роҳат, «Нурафшон» МФЙ  ҳудудида жойлашган Найман, “Янги ҳаёт”  МФЙ   ҳудудида жойлашган Баҳор,  Сардоба туманидаги  "Янгиқишлоқ"  МФЙ ҳудудида жойлашган  Бахмал қишлоқларида,  Ховос туманидаги “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудуди кўчаларида ҳамда «Ховособод» МФЙнинг янги кўчаларида  сув тармоқларини тортиш, ўрнатиш ишлари олиб бориляпти.

–Рости тоза ичимлик суви бизнинг кўп йиллик муаммомиз,– дейди Янгиқишлоқлик Жўрабой ота.–Президентимизнинг эътибори сабаб, бу муаммодан қутуладиган бўляпмиз. Ота-боболаримиз "Сув  –  тириклик манбаи”  деб бежиз айтишмаган.  Бу борадаги ишлардан, нафақат мен, барча аҳолимиз мамнун.  

Лойиҳа доирасида ушбу ҳудудларга 3 дона янги сув минораси ўрнатилади, 2 дона сув минораси қайта таъмирланади, 17, 7 км ичимлик суви тармоқлари тортилади. Режалаштирилган ишлар учун маблағ ажратилган. Қурилиш ишлари эса белгиланган режа асосида  олиб бориляпти.

Сув тармоқларини тортиш ва ўрнатиш ишлари билан танишиш мақсадида “Ўзсувтаъминот” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси вазифасини бажарувчи  Аҳмад Сувонқулов  Сирдарёда бўлиб, соҳа ходимлари, қурувчилар, аҳоли вакиллари билан учрашиб,  тоза ичимлик суви тармоқларини тортишда аҳамият қаратилиши лозим бўлган жиҳатларга масъулларнинг эътиборини қаратди.

Ғулом Примов,

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
5 минг нафар аҳоли хонадонларига илк бор тоза ичимлик суви келади