Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида сиёсий фанлар доктори, профессор Қодир Жўраевнинг “Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти” номли китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тақдимот тадбирига Олий Мажлис Қонунчилик палатаси  депутатлари, олимлар, сиёсатшунослар, давлат ва жамоат арбоблари,  экспертлар, талаба-ёшлар таклиф этилди.  

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси директори Умида Тешабоева бу каби тақдимот анжуманлари сиёсий, илмий-оммабоп, публицистик адабиётларни китобхлн ёшларга кенг ва атрофлича, тўлақонли таништиришда катта аҳамиятга эга эканини таъкидлади.  

– Президентимиз ташаббуси билан мамлакатимиздаги сиёсий жараёнлар тубдан ўзгармоқда, – деди Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро  алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева. – Бугун Ўзбекистон жаҳон миқёсида қандай ўринга эга? Унинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи қандай? Қодир Жўраевнинг “Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти” деб номланган китобида шу саволларга кенг ва атрофлича жавоб топиш мумкин.

Муаллиф Қонунчилик палатасида кўп йиллардан буён самарали фаолият кўрсатиб келмоқда. Мазкур китобда унинг 100 дан ортиқ мақолалари киритилган. Бу мақолалар компьютерда ҳам қолиб кетиши мумкин эди, лекин уларнинг китоб ҳолида чоп этилгани мамлакатимизда кечаётган кенг қамровли ижобий ўзгаришларни, янгиланишларни, ташқи сиёсатдаги ижобий қадамларни ўқувчилар оммасига етказиб беришда катта аҳамиятга эга экани билан диққатга сазовордир. Айни пайтда китобда парламентнинг ташқи сиёсатдаги тобора ортиб бораётган ўрни, фаолияти ҳам батафсил ёритилган. Китоб Ўзбекистондаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий янгиланишлар ҳақида батафсил маълумот беради.  

[gallery-19263]

– “Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти” мавзуси биз учун  нисбатан янги мавзу,– деди Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатияси университети профессори, фалсафа фанлари доктори Саидмухтор Саидқосимов. – Бу мавзуга Президентимиз ташаббускор бўлганлар. Ким қаерда ишлашидан қатъий назар, бугунги кунда “Ўзбекистон ва жаҳон”, “Ўзбекистон қайси давлатлардан олдинда, қайси давлатларга етиб олиши керак, яна қайси масалаларни ҳал этиш керак?” каби саволлар юзасидан фикрлаши ғоят муҳимдир. Китоб Ўзбекистоннинг тараққиёт одимларига назар ташлаш, келгусидаги истиқболли вазифалар нималардан иборат экани ҳақида тўлақонли маълумотларга эга бўлишда катта аҳамият касб  этади.  

Дарҳақиқат, Қодир Жўраевнинг “Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти”  деб номланган китоби содда, равон, илмий жиҳатдан такомиллаштирилган мақолаларни ўзида жамлаган.  Ушбу мақолалар турли йилларда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА, “Адолат”, “Халқ сўзи”, “Янги Ўзбекистон” каби етакчи оммавий ахборот воситалари, “Халқаро муносабатлар”, “Ижтимоий фикр”, “Қалқон”, “Ҳуқуқ ва бурч”, “Жамият ва бошқарув”, “Фуқаролик жамияти”,  “Демократлаштириш ва инсон ҳуқуқлари” каби нуфузли журналларда доимий нашр этиб келинган.

Анжуманда эътироф этилганидек, 100 га яқин сараланган мақолалар жамланган мазкур илмий-оммабоп тўплам мамлакатимизнинг ташқи сиёсати ва халқаро муносабатларни ёритиб берган янги манба саналади. Тақдимот маросими иштирокчиларининг фикрича, мазкур китоб мамлакатимиз ташқи сиёсатининг кейинги йиллардаги замонавий тенденцияларини ўрганишда муҳим қўлланмадир. Уни янги Ўзбекистон кўп векторли ташқи сиёсий фаолиятига тутилган кўзгу, деб таърифлаш мумкин.

Дарқақиқат, китобни  2016—2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсатидаги энг муҳим воқеаларнининг ўзига хос солномаси, аташ мумкин.  Муаллиф Ўзбекистонни ҳамкор давлатлар ва халқаро ташкилотлар икки ва кўп томонлама ҳамкорлик алоқаларини замонавий халқаро муносабатлар контекстида мукаммал очиб беради.  

Муаллиф Президент Шавкат Мирзиёевнинг қатъий сиёсий иродаси ва мислсиз саъй-ҳаракатлари ўлароқ, жаҳоннинг турли мамлакатлари, хусусан, қудратли куч марказлари билан мувозанатли, тенг ҳуқуқли  ва ўзаро манфаатли алоқалар ўрнатиб келаётган Ўзбекистон Республикасининг кейинги етти-саккиз йил давомидаги халқаро майдонда эришаётган ютуқлари сабабларини батафсил очиб берган.    

– “Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти” деб номланган китобда мамлакатимиздаги изчил, конструктив, прогрессив, тинчликсевар сиёсат чуқур таҳлил этилган, – деди асар муаллифи, сиёсий фанлар доктори, профессор Қодир Жўраев. –  Сўнгги йилларда Ўзбекистонда олиб борилаётган  ташқи сиёсат туфайли унинг дунё миқёсидаги имижи юксалди. Жаҳон мамлакатлари билан алоқалари яхшиланди. Марказий Осиё давлатлари ўртасида қулай, ўзаро ишончга, ҳурматга асосланган муносабатлар шаклланди. Бу муҳит эндиликда жаҳонда “Марказий Осиё руҳи” деб эътироф этилмоқда. Авваллари Ўзбекистон жаҳонда кузатувчи сифатида танилган бўлса, эндиликда Ватанимиз  ўз обрўси, нуфузи, ўз сўзи, нуқтаи назарига эга бўлган давлатга айланди. Мамлакатимиз юритаётган ташқи сиёсатни икки сўз билан – тинчлик ва ҳамкорлик, деган сўзлар билан таърифлаш мумкин. Китоб мамлакатимиздаги янгиланиш жараёнлари, ташқи сиёсатидаги ижобий ўзгаришларнинг моҳиятини очиб беришга қаратилган.  

Мазкур китоб ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар соҳасида таҳсил олаётган талабалар, шу мавзуга ихтисослашган журналистлар, тадқиқотчи олимлар учун фойдали манба бўлиб хизмат қилади.  

Тақдимот тадбирида юртимизда бугунги кунда кечаётган туб ижобий ўзгаришлар, ташқи сиёсатдаги янгиланиш жараёнлари, Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеи, янги асарнинг аҳамияти хусусида кенг ва атрофлича фикр юритилди. Самимий руҳда ўтган учрашувда китобхонлар, талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган барча саволларга батафсил жавоб олдилар.  

Назокат Усмонова, Рустам Назаматов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сиёсатшунос олимнинг “Ўзбекистон Республикаси ва жаҳон ҳамжамияти” номли китобининг тақдимоти ўтказилди