Тадбирда моҳир ва жонкуяр мураббийлар, барча мутасадди ва мутахассисларга ҳам миннатдорлик билдирилди.

Айниқса, пара енгил атлетика бўйича тажрибали тренерлар – Иброҳимжон Юсупов, Яҳёбек Яқубов, Сардор Худайберганов, Григорий Камуля, Азизжон Норматов, Раҳмонберди Хўжамов, Галина Казаковага, пара дзюдо бўйича моҳир мураббийлар – Маҳмуд Омонов, Муратбой Дусумбетов, Алфия Ибрагимова, Фозил Караматов ва пара таэквондо бўйича таниқли мураббий Бобур Қўзиевга, пауэрлифтинг бўйича тажрибали устозлар – Фазлиддин Умирзоқов, пара сузиш бўйича Равшанбек Амилов ва ўқ отиш бўйича Наталья Ефимовага, шунингдек, психолог мутахассис Лола Агзамовага алоҳида ташаккур изҳор этилди.

–Бугун бир ҳақиқатни тўла ишонч билан айта оламиз: Янги Ўзбекистоннинг ўз матонат мактаби, шон-шараф мактаби бор. Бу мактабнинг чинакам бунёдкорлари сизлар, десак, буям айни ҳақиқат бўлади, – деди Шавкат Мирзиёев.

Юртимизда спорт ва жисмоний тарбия соҳасини, паралимпия ҳаракатини равнақ топтиришга берилаётган эътибор, имконияти чекланган шахсларни қўллаб-қувватлаш, уларга инклюзив шароит яратиш бўйича улкан ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Ўтган йилдан бошлаб Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги фаолият бошлаган. Адаптив спортни ривожлантириш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларни спортнинг ушбу йўналишига жалб этиш мақсадида Адаптив спорт турлари ассоциацияси ташкил қилинди.

Президент Париж майдонларида эришилган тарихий ғалабаларда уларнинг ҳам муносиб ҳиссаси борлигини қайд этиб, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси ҳамда барча спорт федерациялари раҳбарлари ва фаолларига ҳам самимий миннатдорлик билдирди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Янги Ўзбекистоннинг ўз матонат мактаби, шон-шараф мактаби бор. Бу мактабнинг чинакам бунёдкорлари сизлар, – Президент