ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро қадимий обидалари, миллий ҳунармандчилиги ва маданий мероси билан азалдан сайёҳларни ўзига жалб этиб келган. Кейинги йилларда хизмат кўрсатиш соҳасини яхшилаш борасидаги чора-тадбирлар самарасида қадим шаҳарга ташриф буюриш истагидаги сайёҳлар сони ортмоқда.
[gallery-19251]
Жорий йилда вилоятда 50 та жойлаштириш воситаси, жумладан, 12 та меҳмонхона, 9 та хостел, 29 та оилавий меҳмон уйи фаолияти йўлга қўйилди. Шунингдек, ҳудудда 29 нафар янги туроператор-турагент иш бошлаши натижасида 2023 йилдаги 143 дан 172 нафарга ошган.
Вилоятга жорий йил бошидан то бугунга қадар 880 мингдан зиёд хорижий сайёҳ ташриф буюрган бўлиб, уларга кўрсатиладиган хизматлар орқали туризм экспорти 220,1 миллион АҚШ долларига етказилган. Шу билан бирга, республика ҳудудларидан Бухорога 2 миллион 800 нафар маҳаллий аҳоли саёҳат мақсадида келган.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА