Яқинда «Иссиқлик электр станциялари» акциядорлик жамиятига қарашли Тошкент иссиқлик электр маркази ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети ўртасида энергетика соҳаси учун малакали кадрлар етказиб бериш бўйича ўқув тизимини дуал таълим жараёнида ташкил этиш ишларини янада ривожлантириш бўйича меморандум имзоланди.

Ушбу ҳужжатга асосан томонлар рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, малака ошириш курсларини ташкил этиш, илмий тадқиқотлар олиб бориш ва ўқув услубий йўналишларни ташкил этишга кўмаклашиш бўйича ҳамкорлик қилади.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/xpfmOxxOFVQ" title="Talabalar uchun “4+2” tizimi asosida nazariy-amaliy mashgʻulotlar oʻtkaziladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ушбу олийгоҳнинг 2024-2026 йилларга мўлжалланган «Йўл харитаси» асосида 31 нафар мутахассис «Иссиқлик электр станциялари» АЖ тасарруфидаги электр станциялар ва марказларда ўз илмий ишлари бўйича тадқиқот олиб борди.

Ҳозирги кунда «Иссиқликэлектрстанциялари» АЖнинг 130 нафар ходими Тошкент давлат техника университетида таҳсил оляпти. Мазкур имзоланган ҳужжатга мувофиқ, Тошкент давлат техника университети талабалари учун дуал таълим асосида «4+2» тизимида машғулотлар ўтказилади. Улар олий даргоҳда тўрт кун назарий билим олиб, икки кун марказда амалиёт ўтайди.

Насиба Зиёдуллаева, Анвархўжа Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Талабалар учун «4+2» тизими асосида назарий-амалий машғулотлар ўтказилади (+видео)