Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллигига бағишлаб “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” мавзусида мушоира ташкил этилди.

Миллий кутубхона директори Умида Тешабоева, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид тинч ва осойишта юртимизда миллий адабиёт, маънавият ва маърифат ривожига катта эътибор қаратилаётганини таъкидлади.  

–Бундай шеърият байрамлари халқимизни адабиётга янада яқинлаштиришда алоҳида аҳамият касб этади, – деди Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ўринбосари Ғайрат Мажид. –  Адабиёт бор экан, унинг мухлислари бор экан, шеърият давом этаверади. Яқин кунларда туркий давлатлар ёзувчи ва шоирларининг учрашувларини ўтказиш режамизда бор. Шу билан бирга, Корея Республикаси ижодкорлари билан ҳам учрашувлар ташкил этиш ниятимиз бор. Ўйлайманки, бундай мушоиралар халқимиз кайфиятига янада кўтаринкилик бағишлайди. Шу билан бирга, ижод аҳлини янги-янги парвозларга ундайди.  

–Мушоирада шоир аҳли бир-бирига рўбарў келади, янги чашмалар уйғонади, – деди Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, шоира Шарифа Салимова. – Ёшлигимизда шундай мушоираларни яйраб кўрганмиз. Бугунги ёруғ кунлар биронта китобга сиғмайди. Шеър – юракнинг сўзлари. Бу ерга дил сўзларини халққа етказадиган ижодкорлар йиғилган. Бугун адабиётимизга ёш истеъдодлар кириб келмоқда. Улар ҳам шундай учрашувлардан ўзларига руҳ, илҳом оладилар. Шу Ватанни юракдан сева олганимизни сатрларимизда китобхонларга етказиш бизнинг бурчимиздир. 

Мушоирада Ватан, истиқлол, юртимиздаги янгиланиш жараёнлари, беғубор туйғуларни тараннум этувчи шеърлар янгради.  

Н.Усмонова, Нишонбой Абдувоитов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осуда юртнинг файзли мушоираси