Яқинда олимпиадалар ватани бўлган қадимги Грецияда VIII “EFI-2024” халқаро иқтисодиёт олимпиадасининг якуний босқичи бўлиб ўтди.
Ҳамюртларимиз ҳам ушбу нуфузли олимпиадада илк бор қатнашди.
Олимпиаданинг финал босқичида Ўзбекистондан қатнашган 5 нафар ўқувчининг 4 нафари (Ҳумоюнбек Иброҳимов, Жасурбек Ризоқулов, Самандар Норбоев, Беҳруз Олимов) Қарши шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчилари саналади.
Якуний босқичдаги баҳс ёзма ва оғзаки тарзда бўлиб, жуда қизғин ўтди. Арманистон, Озарбайжон, Косово, Грузия, Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Украина, Хитой, Албания, Сербия, Шимолий Македония, Словакия, Нидерландия, Греция, Польша, Болгария, Чехия каби 18 давлатдан келган ўқувчилар юқори ўринлар учун кураш олиб борди.
Синовларда ҳамюртларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритди.
Ўлмас Баротов,
ЎзА мухбири