Айни пайт Яқин Шарқда зиддият кучайган, кўҳна қитъада Паралимпия ўйинлари кетяпти, шимолда сиёсий ислоҳот авжига чиққан, жануб эса ўрмон ёнғини билан курашяпти. Хуллас, сайёра ҳаракатда.

“Дунё суратларда” рукни орқали ЎзА ўқувчиларни кун давомида жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалардан бохабар этишга ҳаракат қилади.

Бразилия миллий ўрмони ҳудудидаги ёнғиннинг юқоридан кўриниши.

Ла-Манш бўғози орқали Британия соҳилига йўл олган мигрантлар қайиғига сиғмай қолиб, қўлида смартфон ушлаб турган муҳожир.

Мексиканинг Сюдад-Хуарес шаҳри чеккасида поезд рельсдан чиқиб кетди. Натижада бир неча киши жиддий жароҳат олди. Воқеадан сўнг ҳарбийлар йўқолган болани қидиряпти.

Филиппиннинг Апалит шаҳрида тошқин пайти ит сув босган уй томидан атрофга қараяпти.

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Пекиндаги Халқ мажлиси залида ўтказилган зиёфат чоғида рафиқаси Пен Лиюанга ишора қилмоқда.

Ҳиндистон. Деҳли шаҳри эски мавзеларининг бирида аёл уйи ташқарисини ёмғир сувидан тозалаяпти.

Фаластинлик Ғазо сектори марказидаги Дайр Ал-Балоҳдаги чодирдан бошпана топган бола Ал-Ақсо шаҳидлари касалхонаси ҳовлисига зарба берилгандан кейин ракета қолдиғини ушлаб турибди.

Грециянинг Морнос кўлида сув сатҳи пасайиши.

Витватерсранд, Родос ва Нельсон Мандела университети олимлари иштирокида ўтказилган Жанубий Африканинг Геберха шаҳрида Ер атмосферасига метеорит тушиши билан боғлиқ матбуот анжуманида тадқиқотчи метеорит парчасини ушлаб турибди.

Швейцариянинг Сент-Мориц ҳудуди яқинида жойлашган “Жулиерпас”довон йўлининг юқоридан кўриниши.

Париж Паралимпия ўйинларида америкалик атлет Эзра Фреч баландликка сакрамоқда.

Жанубий Африканинг Геберха шаҳрида ой кўтарилаётган пайт. Бино устидаги қуш.

Индонезия диний ишлар вазири Ёқут Чолил Кумас Тангеранг шаҳридаги халқаро аэропортда Рим папаси Францискни кутиб олмоқда.

Мексика. Сигир Буенавентурадаги кучли қурғоқчилик туфайли қуриётган Лас-Лахас кўли лойига тиқилиб қолди.

Испания. Валенсия яқинидаги Бунол қишлоғида ҳар йили ўтказиладиган Томатина байрами иштирокчилари бир-бирига помидор улоқтиряпти.

Польша. Янги Тарг фермерлари ҳосил байрами олдидан тракторлар пойгасида қатнашмоқда.

Мисрда илк бор ўтаётган Халқаро авиация шоусида Хитойнинг “Ж-10” русумли қирувчи самолётлари намойиш этилди.

81-Венеция кинофестивалида Голливуд актёрлари Бред Питт ва Жорж Клуни қизил гиламда суратга тушмоқда.

Ўткир Мирзо тайёрлади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дунё суратларда