ФОТОРЕПОРТАЖ
Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Фарғона вилоятининг Сўх туманида бўлиб, педагоглар билан учрашди.
Учрашувда 200 нафардан зиёд мактаб ўқитувчиси, фахрий устозлар, мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари иштирок этди. Самимий руҳдаги мулоқот давомида иштирокчиларнинг соҳа фаолиятига доир таклифлари, фикр ва мулоҳазалари тингланди.
Тадбирда сўз олган педагоглар давлатимиз томонидан таълим тизимига берилаётган алоҳида эътибор ва бу ислоҳотларнинг энг олис ҳудуд бўлган Сўх туманидаги натижалари ҳақида ўз фикрларини билдирди.
[gallery-19143]
Соҳадаги узоқ йиллик фидокорона меҳнати билан эътибор қозонган бир гуруҳ ўқитувчилар “Халқ таълими аълочиси” ва “Халқ таълими фидойиси” кўкрак нишонлари билан тақдирланди. Шунингдек, тумандаги 9 та мактабга компьютер жамланмалари топширилди.
Шу куни вазир туманнинг Чашма қишлоғида қуриб фойдаланишга топширилган янги замонавий 30-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, масканда яратилган шароитлар билан танишди.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА