Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институти, Хитой Фанлар академиясининг Кунминг Ботаника институти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Пан-учинчи қутб минтақасида ўсимликлар хилма-хиллигини сақлаш тадқиқотлари чегаралари” номли иккинчи халқаро симпозиум бўлиб ўтди.

Тадбир Ҳималай тоғлари, Марказий Осиё ва атроф-муҳитни ўз ичига олган Пан-учинчи қутб минтақасидаги ўсимликларнинг хилма-хиллигини сақлаш бўйича энг сўнгги тадқиқотлар ва стратегияларни муҳокама қилишга бағишланди. 

Симпозиумда Ўзбекистон, Хитой, Германия, Жанубий Корея, Россия, Эрон, Исроил, Польша, Арманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Мўғулистон давлатларининг таниқли олимлари долзарб мавзуларда тақдимот қилди. Маърузалар турли экотизимларда қўлланиши мумкин бўлган биохилма-хилликни сақлаш ва муҳофаза қилиш стратегияларини ўз ичига олди. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/ciRMkMJTAAA" title="Oʻsimliklar xilma-xilligini asrash zarur" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

—Тадбирнинг асосий мақсади экологик аҳамиятга эга ҳудудда ўсимликларнинг хилма-хиллигини сақлаш бўйича тадқиқот натижалари билан ўртоқлашиш, муаммоларни муҳокама қилиш ва инновацион ёндашувларни излаш учун майдон яратишдан иборат, — дейди Фанлар академияси Ботаника институти директори, академик Комилжон Тожибоев. —Ҳозирги кунда ўзбек олимлари олиб бораётган тадқиқотлар нафақат Ўзбекистон ҳудудини, балки Евроосиёнинг тоғли ҳудудларини қамраб олади ва бу вазифалар олдимизга катта масъулият юклайди. Бундай вазифаларни уддалашимиз учун эса бу каби халқаро ҳамкорлик жуда ҳам муҳим ҳисобланади. 

Тадбирда Ўзбекистон ва бошқа минтақаларда биохилма-хилликни сақлашни қўллаб-қувватлайдиган тегишли қонунлар муҳокама қилинди. Иштирокчилар мавжуд қонунларни қандай кучайтириш мумкинлиги, йўқолиб кетиш хавфи остидаги турлар ва экотизимларни яхшироқ ҳимоя қилиш бўйича тавсияларни муҳокама қилди. 

Н.Раҳмонова, Д.Ёқубов, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликлар хилма-хиллигини асраш зарур (+видео) 