Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори Мансурбек Оллоёров Қозоғистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири ўринбосари Асқарбек Эртаев билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувда икки давлат ўртасида ижтимоий соҳада олиб борилаётган ўзгаришлар, шу жумладан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама этилди. 

Асқарбек Эртаев Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимида кўплаб ислоҳотлар амалга оширилаётганини таъкидлаб, соҳа мутахассисларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш юзасидан ўзаро тажриба алмашишни йўлга қўйишда икки томон ҳам манфаатдор бўлишини билдирди. 

Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришга ва ижтимоий иш сиёсати бўйича истиқболдаги режаларни биргаликда ишлаб чиқишга келишди. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон ва Қозоғистон ижтимоий ҳимоя соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилади 