Бугун юртимиздаги умумий ўрта таълим мактабларида биринчи қўнғироқ жаранглаб, 2024-2025 ўқув йили бошланди.

Самарқанд вилоятидаги 1263 умумтаълим мактаби, 42 та нодавлат таълим муассасасида ҳам “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз” шиори остида “Биринчи қўнғироқ” тадбирлари ўтказилди. 

Самарқанд шаҳридаги 64-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Э.Турдимов иштирок этиб, мактаб жамоаси, ўқувчи ва ота-оналарни янги ўқув йили билан табриклади.

[gallery-19096]

Янги ўқув йилида вилоятдаги мактабларнинг 1-синфига 80 минг 910 нафар бола мактабларнинг бошланғич синфларига қабул қилинди. Уларга ўқув қуролларидан иборат “Президент совғалари” етказиб берилди.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган намунавий сценарийга кўра, янги ўқув йили бошланиши муносабати билан мактабгача таълим ташкилотларида “Ўзбекистон - менинг ватаним” шиори остида очиқ машғулотлар ташкил этилди. 

Ғ.ҲАСАНОВ, А.ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Самарқанддаги мактабларга 81 минг нафар ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди