
“Янги Ўзбекистон” боғида мамлакатимиз давлат мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган байрам шодиёнаси бўлиб ўтмоқда.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
–Шундай қутлуғ кунда Ўзбекистон мустақиллиги учун курашган ватанпарвар аждодларимиз хотирасини миннатдорлик билан ёдга олишимиз табиий, албатта.
Улар – ўз халқини тараққиёт сари бошлаган жадид боболаримиз, миллий озодлик йўлида жон фидо этган улуғ аждодларимиздир.
Улар – ғоят оғир шароитда ҳам миллий истиқлол ва ҳуррият ғояларига содиқ қолган қаҳрамонларимиздир. Бугун уларнинг эзгу ғоя ва тамойилларига таяниб, янги ҳаёт, янги жамият пойдеворини яратмоқдамиз. Бу фидойи зотларнинг номларини ҳеч қачон унутмаймиз. Уларнинг хотираси қалбимизда, юрагимизда ҳамиша яшайди, – деди Президент.
ЎзА