Бахмал Жиззах вилоятининг қишин-ёзин чўққиларидан қор аримайдиган, бир неча юз йиллик арчаларию донғи кетган олмазор боғлари ва бугунга келиб дунёдаги энг сифатли заъфарон шифобахш ўсимлиги етиштириладиган тоғ олди ва тоғли тумани ҳисобланади.

1943 йил 8 майда Бахмал тумани (ўша пайтда Қарақишлоқ номи билан) Самарқанд вилояти таркибида ташкил этилган. 1957 йилнинг 12 октябрида Бахмал Ғаллаорол тумани билан бирлаштирилади. Орадан 14 йил ўтиб, 1971 йил 31 августида Бахмал номи билан туман қайтадан ташкил этилади.

 Бахмал – Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Зомин туманлари, Самарқанд вилоятининг Булунғур тумани ҳамда Тожикистон Республикасининг Айний тумани билан чегарадош. Умумий майдони 1,86 минг километр квадратдан иборат. Туман маркази – Ўсмат шаҳарчаси, шунингдек, таркибида 10 дан ортиқ қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинлари мавжуд. 

Туман ҳудуди, асосан, тоғ олди текисликлари ва тоғлардан иборат бўлиб, бетакрор табиатга эга. Бахмалнининг жанубий қисмида Туркистон тоғ тизмаси ва унинг шимолий ғарбида – Моргузар тоғлари жойлашган. Тоғларнинг энг баланд жойи 2600-2700 метрни ташкил этади.

Ғурури осмон ўпар Моргузар ва Туркистон тоғларидан ҳам юксакроқ, ориятли, меҳнатсевар, меҳмондўст халқи туманнинг энг катта бойлиги бўлиб, бу ҳудуддагиларни қийнаётган муаммо – темир йўл ва катта автомобиль трассасидан бироз олисда жойлашгани. Келажакда катта автомобиль трассаси айнан туман ҳудудидан ўтиши лойиҳалаштирилмоқдаки, бу ҳам бўлса ҳукуматимизнинг бахмалликларга кўрсатаётган эътибор ва ғамхўрлигининг ёрқин ифодасидир. 

Бугун Бахмал нафақат олмаси, балки далаларида етиштирилаётган, сифати жиҳатдан дунёда энг яхши деб топилган шифобахш заъфарони ва ҳар бир сойида туризм, экотуризм ва, албатта, ўзига хос, қадим-қадимдан, авлоддан-авлодга кўчиб келаётган миллий санъат ва маданияти, қадимий таомлари –гострономик туризми билан машҳурдир. 

– Туманимизда 2024 йилга мўлжалланган Инвестиция дастури доирасида йил мобайнида 26 та, қиймати 694 миллиард 110 миллион сўмлик лойиҳани ишга тушириш, уларнинг негизида 400 га яқин янги иш ўрни яратиш режалаштирилган эди, биз яна 2 та янги лойиҳани амалга оширишни ва қўшимча яна 250 та янги иш ўрни ташкил этишни режалаштирганмиз, – дейди Бахмал туман ҳокими Азиз Эргашев. – Жорий йилнинг январь - август ойлари якунига қадар 29 миллиард 700 миллион сўмлик 16 та саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш йўналишидаги инвестиция лойиҳалари ишга туширилиши натижасида 90 нафар янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган бўлиб, бугунги кунгача 91 миллиард 480 миллион сўмлик саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатишдаги 17 та инвестиция лойиҳаси ишга туширилди ва натижада 114 нафар бахмаллик ёшлар янги иш ўринлари билан таъминланди.

Жорий йил туманда 86 миллион АҚШ доллари миқдорида хорижий инвестицияларни ўзлаштириш белгиланган бўлиб, шундан  январь-август ойлари якунига кўра, 45 миллион АҚШ долларилик инвестиция маблағлари ўзлаштирилди.

– “BMB-OPERA ZAFFERANO” масъулияти чекланган жамияти томонидан “Заъфарон ўсимлигини етиштириш”ни ташкил этиш лойиҳаси доирасида 27 миллион АҚШ доллари, “Microcalcite” МЧЖ томонидан  “Микрокальцит маҳсулотлари ишлаб чиқариш”ни ташкил этиш  лойиҳаси бўйича 10 миллион, “Baxmal Natural Juice” МЧЖ томонидан “Олча маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш” лойиҳаси доирасида  5 миллион,  “Сардор мармари” МЧЖ томонидан “Травертин, мармарга ишлов бериш ҳамда кафель ишлаб чиқариш” лойиҳаси доирасида 4 миллион 200 минг, жами  46 миллион 200 минг АҚШ долларлик тўғридан-тўғри ва хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилди, – дейди Бахмал тумани ҳокимининг ўринбосари Олимжон Бекмирзаев. – Жумладан, “Microcalcite” МЧЖ томонидан 10 миллион АҚШ доллари миқдоридаги хорижий инвестиция маблағлари ўзлаштирилиши орқали йилига 80 миллиард сўмлик микрокальцит маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаси ишга туширилди ва  43 нафар янги иш ўрни яратилди.   

Жорий йил учун туманда 8 миллион 760 минг долларлик экспорт режаси белгиланган бўлиб, шундан саноат йўналишида 2 миллион 576 минг, қишлоқ хўжалиги йўналишида 6 миллион 184 минг АҚШ долларилик маҳсулотлар экспорти режалаштирилган эди. 2024 йилнинг январь- август ойларида  9 миллион 718 минг 900 АҚШ доллари миқдорида маҳсулотлар экспорти амалга оширилиб, белгиланган режа 175 фоизга бажарилди. 

Туманнинг асосий драйвери боғдорчилик билан бирга бугунги кунда туризм етакчи ўринга чиқиб бормоқда. “Ўрмончи” МФЙ ҳудудида 110 гектар майдонда туристик дам олиш мажмуаларининг мастер режаси ишлаб чиқилди. Жорий йил якунига қадар 20 миллион АҚШ долларилик янги инвестициялар ўзлаштирилиб, 100 дан ортиқ иш ўрни яратилиши кўзда тутилган. 

Туман марказида 5 миллион АҚШ доллари эвазига 50 ўринли меҳмонхона ва йирик овқатланиш ва дам олиш мажмуаси фойдаланишга топширилди. Натижада 120 нафар бахмаллик йигит-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди. 

– “Gulnoraxanum gardеn” МЧЖ хусусий дам олиш ва овқатланиш мажмуаси тадбиркор Гулнора опа Ўринбоеванинг 35 миллиард сўмлик шахсий маблағлари ҳисобига, ўзининг лойиҳаси асосида янгидан барпо этилди, – дейди корхона иш бошқарувчиси Зиёдулла Эшматова. – Мажмуамиз таркибида овқатланиш билан бирга чўмилиш бассейнлари, фин саунаси ҳамда 50 ўринга мўлжалланган меҳмонхона мавжуд.

Ресторанимиз бир вақтнинг ўзида 1 минг мижозга сифатли хизмат кўрсата олади. Кундалик таомномамизда 2 мингга яқин миллий, Шарқ ва Европа таомлари ўрин олган. Хизмат кўрсатиш сифатини ошириб, таомномамизни янада кенгайтириш, мижозларнинг мажмуамиздан рози бўлиб кетишини олдимизга асосий мақсад қилиб қўйганмиз. 

Туризм йўналишида туманда умумий қиймати 15 миллиард 400 миллион сўм бўлган 4 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши натижасида қўшимча 34 нафар янги иш ўрни яратилди.

Шу бугунги кунда туманда 1 та меҳмонхона, 2 та хostеl, 10 та кемпинг, 19 та оилавий меҳмон уйи ва 10 та ўтовли оромгоҳ хорижий ва маҳаллий меҳмонлар хизматида.

[gallery-19035]

Айниқса, жорий йилда Бахмал туристлар оқими ортган ҳудудлардан бирига айланганини шу ўринда алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз. Тоғли Бахмал дам олиш ҳудудларига 2024 йил учун 151 минг 290 нафар сайёҳнинг келиши режалаштирилган бўлиб, йилнинг ўтган даври мобайнида туманга 131 минг 230 нафар сайёҳ келиб- кетди ва бу борадаги йиллик режа салкам 90 фоиз бажарилди. 

Эътиборлиси, жорий йилнинг ўтган 7 ойи давомида туман тарихида биринчи маротаба 30 минг нафар хорижлик сайёҳ баҳаво, тоғли Бахмал дамолиш уйлари, санатория, оилавий меҳмон уйларида ҳордиқ чиқариб, уларга сифатли хизмат кўрсатилганини қайд этиш лозим. Ўтган 7 ой давомида хорижий сайёҳларнинг ҳудудга келиши бўйича йиллик режа салкам 85 фоизга бажарилди. 

Буларнинг барчаси шундан далолат берадики, яқин келажакда туризм  бетакрор ва гўзал табиатли Бахмалнинг энг асосий драйверларидан бирига айланишига ишончимиз комил.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат),

ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Туризм яқин келажакда Бахмалнинг асосий драйверига айланади