Куни кеча соат 00:35 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Тезкор бошқарув марказига Бўстонлиқ туманидаги ўрмон ер майдонларида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида хабар берилди.
Ёнғин жойига учта ёнғин-қутқарув экипажлари, 30 нафар қутқарувчи ҳамда Бурчмулла ўрмон хўжалигидан 20 нафар ходим жалб этилди.
Маълум бўлишича ёнғин Бўстонлиқ тумани “Маърифат” МФЙ Бурчмулла ўрмон хўжалигига қарашли ҳудудда 1.5 гектар майдонда юзага келиб, ушбу ҳудуддаги қуруқ ўт ва шоҳ-шабба ёнган. Олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида ёнғин тунги соат 01:50 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
А.Мусаев,ЎзА.