ФОТОРЕПОРТАЖ
Мустақиллигимизнинг 33 йиллик байрами муносабати билан Наманган шаҳрининг Истиқлол кўчасида арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ярмаркаси ташкил этилди.
Байрам савдо ярмаркаларида 50 турдан ортиқ кундалик зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари, полиз экинлари аҳолига мақбул нархларда етказиб берилмоқда. Савдо расталари ҳар куни янги ва сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдирилмоқда.
[gallery-18982]
Маълумот ўрнида. Бундай анъанавий ярмаркалар Наманган вилоятининг бошқа ҳудудларида ҳам йўлга қўйилган бўлиб, 5 сентябрга қадар давом этади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА