Олмалиқ шаҳридаги “Металлург” маданият саройида Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг 2-сонли Мис бойитиш фабрикасининг 70 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир аввалида фабрика тарихи ва фаолиятига бағишланган видеоролик намойиш этилди.

“Олмалиқ КМК” АЖ бошқаруви раиси Абдулла Хурсанов, қутлуғ сана ва давлатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги айёми билан фабрика ишчи-ходимларини, меҳнат фахрийларини муборакбод этди. 2-Мис бойитиш фабрикаси ишлаб чиқариш прогнозларини бажарилишида доимо илғор эканлигини таъкидлади.  

Юбилей тантанасига ташриф буюрган Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари Кенгаши раиси Александр Фарманов ва “Навоий КМК” АЖ Инвестициялар департаменти бошлиғи Неъмат Рўзиевлар фабрика меҳнат жамоасига ўзларининг дил сўзларини билдирди. Тадбир давомида ОКМК бошқаруви раиси А.Хурсановнинг буйруғига кўра 2-Мис бойитиш фабрикасининг 70 йиллиги муносабати билан 6 нафар ишчи-ходимлар турли даражадаги “Кончилик шуҳрати” кўкрак нишони 15 нафари эса Фахрий ёрлиқ, 15 нафари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Шунингдек, 51 йил давомида фабрикада меҳнат қилган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган Тўлқин ота Қўчқоров ва фабрика ишчиси Абдунаби Усмоновга Ўзбекистон Республикаси Кончилик ва металлургия саноати фахрийлари Кенгаши томонидан “Фаол фахрий” кўкрак нишони топширилди.

“Металлург” маданият саройининг ҳаваскорлик жамоалари томонидан намойиш этилган концерт дастури байрамга ўзгача шукуҳ бағишлади. Айниқса, эстрада хонандалари Воҳиджон Исоқов, Ёдгор Мирзажонов ҳамда Шароф Муқимовларнинг чиқишлари барчани рақсга чорлади.

Маълумот учун: 2-Мис бойитиш фабрикасининг тарихи 1954 йил апрель ойидан, яъни қўрғошин-рухни қайта ишлаш фабрикасининг биринчи технологик бўлинмаси ишга тушган вақтдан бошланади. 1956 йил май ойига қадар жами бешта бўлинма фойдаланишга топширилиб, ўша даврда мамлакат бўйича қўрғошин-рух маъданларини қайта ишловчи энг йирик бойитиш корхонаси ҳисобланган. Фабрика 2004 йилдан бошлаб Сариқ-Чўққи конининг мис-молибден маъданларини ва Мис эритиш заводининг тошқолларини қайта ишлашга ўтказилган. Технологик цикл ва қайта ишланадиган хом-ашё манбаидаги ўзгаришларни инобатга олиб, 2011 йил 1 августдан бошлаб фабрика 2-Мис бойитиш фабрикаси деб аталмоқда.

Фабриканинг 70 йиллик фаолияти давомида 139,2 миллион тонна қўрғошин-рух ва 46,5 миллион тонна мис-молибден маъданлари қайта ишланган. Ишлаб чиқарилган концентратлар таркибидаги қўрғошин 1338 минг тоннани, рух 1352 минг тоннани, мис 432,8 минг тоннани ташкил этди.

Сўнгги йилларда фабриканинг ишлаб чиқариш қувватларини ошириш мақсадида кенг кўламли модернизация ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, янги фильтрлаш цехи қурилди, бўлинмалардаги манометр, реагент дозаторлари замонавийларига алмаштирилди. Янчиш ва флотациялаш бўлимидаги эскирган магистраль қувурлар тўлиқ янгиланди.  

Ҳозирда фабрикада йилига 10 миллион тонна хомашё қайта ишланади. Технологик линияларни модернизация қилиш ишлари давом этмоқда.

ОКМК Ахборот хизмати,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2-Мис бойитиш фабрикаси 70 ёшда