Маълумки, давлатимиз раҳбари 2024 йил 5 август куни “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Хўш, ушбу қонун қандай тартибда татбиқ қилинади? Ҳуқуқларни эътироф этишнинг асосий шартлари қандай, ушбу жараён қандай ташкил этилади? 

Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Бино ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш бошқармаси бошлиғи Бекзод Қурбонов билан суҳбат шулар хусусида бўлди.

–Қонун қайси турдаги ер участкалари ва уларда қурилган бино ва иншоотларга нисбатан татбиқ этилади?

– Ушбу қонуннинг мақсади ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат. Қонун қуйидагиларга татбиқ этилади. Хусусан, 2018 йил 1 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга, 2018 йил 1 май кунига қадар фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент юридик шахслар томонидан ҳужжатларда кўрсатилган майдондан ортиқча эгалланган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга татбиқ этилади. 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори (олдинги акция доирасида жараёнда қолган)га асосан ташкил этилган Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари томонидан бино ва иншоотларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин, деб топилган ҳолатларга, 2021 йил 8 июнь кунига қадар ҳокимлар қарори билан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ажратилган, аммо вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ҳамда Жўқорғи Кенгеси ёки тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқлаш масаласи ўз вақтида кўриб чиқилмаган ер участкаларига татбиқ этилади.

Қолаверса, боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойларига ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, 2020 йил 9 мартга қадар кичик саноат зоналари ҳудудига жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларининг бино ва иншоотлари (ёки уларнинг қисмлари) жойлашган ер участкасига, хусусийлаштирилган бино ва иншоотлар эгаллаган ер участкасига,  фуқаролар, якка тартибдаги тадбиркорлар ва резидент юридик шахсларнинг қонунчиликка мувофиқ мулк ҳуқуқи эътироф этилган бино ва иншоотлари ҳамда якка тартибдаги уй-жойлари эгаллаган ер участкасига қўлланилади.

Шуни унутмаслик лозимки, ушбу қонуннинг 1-моддаси иккинчи қисмида назарда тутилган ер участкаларига мазкур қонунда назарда тутилган асосларда ва тартибда фақат ижара ҳуқуқи, уларда қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилади. Бунда ижара муддати якка тартибдаги уй-жойлар эгаллаган ер участкалари учун тўқсон тўққиз йил, бошқа ер участкалари учун қирқ тўққиз йил этиб белгиланади.

– Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари  ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этишнинг асосий шартлари қандай?

 Ушбу ер участкаси бошқа жисмоний ва юридик шахсларга ажратилмаган ёки электрон онлайн-аукционга чиқарилмаган бўлиши, ушбу ер участкасидан фойдаланишда низоли ҳолат мавжуд бўлмаслиги, мазкур ер участкаси учун ер ҳамда мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд бўлмаслиги керак. Муҳофаза этиладиган ҳудудларда жойлашмаган бўлиши, шунингдек, ҳар бир категорияга мос бошқа шартлар мавжуд.

–Якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун ер участкаси қандай ўлчамларда бўлиши лозим?

–Якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи, 1998 йил 1 июлга қадар эгалланган ер участкаси учун – барча ҳудудларда 24 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамда, 1998 йил 1 июлдан — 2018  йил 1 майга қадар эгалланган ер участкаси учун – Тошкент, Нукус шаҳарларида ва вилоят марказларида 6 сотихдан, қолган ҳудудларда 12 сотихдан кўп бўлмаган ўлчамларда эътироф этилади.

–Ҳуқуқларни эътироф этиш қандай тартибда ташкил этилади, ушбу жараёнда қайси давлат органлари иштирок этади?

Кадастр агентлиги электрон ахборот тизимини яратиб, унга барча ерлар бўйича тегишли маълумотларни киритади. Ваколатли органлар маълумотларни кўриб чиқиб, зарур маълумотларни тизимга киритади. Тўпланган барча ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва қонунийлиги тизим орқали ҳудудий адлия бошқармалари томонидан ўрганиб чиқилади ва хулоса берилади. Ижобий хулоса берилган фуқароларга бир марталик тўловни амалга ошириш учун СМС-хабарнома юборилади.

Ёдда тутиш лозимки, (бунда фуқаролар ариза бериши талаб этилмайди) ҳуқуқларни эътироф этиш Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, Халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари қарорига асосан амалга оширилади.

Ушбу қонунга мувофиқ ер участкаларига ижара ҳуқуқи эътироф этилиши лозим бўлган ер участкаси аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, шаҳарчалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари ёки саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа мақсадларга мўлжалланган ерлар тоифаларига кирмаган тақдирда ҳам ушбу ер участкасига ижара ҳуқуқи эътироф этилишига йўл қўйилади, бундан суғориладиган ер участкалари мустасно.

Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларни босқичма-босқич инвентаризaция қилиш ҳар йилги режа-жадвал асосида амалга оширилади. Режа-жадвал Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг таклифига кўра, Кадастр агентлиги томонидан тасдиқланади ва жамоатчиликка эълон қилинади. Ҳуқуқларни эътироф этиш жараёнидаги маълумотлар расмий ахборот манбаларида эълон қилиб борилади. 

Халқ депутатлари туман Кенгаши қарори билан ҳар бир маҳаллада жамоатчилик гуруҳлари ташкил этилади. Жамоатчилик гуруҳига маҳаллаларда жойлашган округдан сайланган туман Кенгаши депутати, маҳалла раиси, ҳар 100 нафар оиладан камида 1 нафардан фуқаролар киритилади. Прокуратура, ички ишлар, қишлоқ хўжалиги, экология, кадастр ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳуқуқларни эътироф этиш чоғидаги давлат назоратини амалга оширади.

–Ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқини эътироф этиш учун бир марталик тўловлар ҳам белгиланган. Ушбу тўлов миқдорлари ҳақида ҳам маълумот берсангиз.

Ундириладиган бир марталик тўловлар миқдори Тошкент шаҳрида базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, Нукус шаҳри ва вилоят марказларида БҲМ нинг 3 баравари, вилоятлар бўйсунувидаги бошқа шаҳарларда БҲМ нинг 2 баравари, бошқа аҳоли пунктларида БҲМ нинг 1 баравари миқдорида белгиланган.

Ҳужжатда кўрсатилганидан ортиқча эгалланган ерлар ва тижорат мақсадлари учун ажратилган ерларда бозор қийматида тўловлар ундирилиши кўрсатиб ўтилган.

Бунда I ва II гуруҳ ногиронлари, ҳамда аввалги шу мазмундаги қарор бўйича йиғим тўлаган шахслар тўловдан озод қилинади, “ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизимига киритилган шахсларга 50 фоиз чегирма берилади.

Фуқароларга тегишли бўлган, якка тартибдаги уй-жой қурилган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи эътироф этилганда ер участкаси аҳоли пунктларининг (шаҳарлар, посёлкалар ва қишлоқ аҳоли пунктларининг) ерлари тоифасига ўтказилиши муносабати билан фуқаролардан қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрнини қоплаш бўйича тўловлар ундирилмайди.

Яна бир масалага эътибор қаратиш лозимки, Ер участкасига ижара ҳуқуқи ва бино иншоотларга мулк ҳуқуқи эътироф этилганидан сўнг, ушбу кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилиши бўйича Ўзбекистон Республикасининг қонунига асосан ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 186-сон қарорига кўра ўз тартибида тўлов ундирилади.

–Ҳуқуқлар эътироф этилмаган тақдирда, ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини қайтариш тартиби қандай?

Ушбу қонунга мувофиқ ҳуқуқлари эътироф этилмаган, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларини қайтариш ҳамда уларда бинолар ва иншоотлар қуриш билан боғлиқ қонунбузилишларини бартараф этиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради  ҳамда 2028 йил 1 январга қадар амал қилади.

Шаҳноза Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига бўлган ҳуқуқни эътироф этишнинг асосий шартлари қандай?