Жорий йилнинг 6 ойи давомида республикадаги умумий йўл-транспорт ҳодисалари ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,6 фоизга, ўлим билан боғлиқ ҳодисалар 1,1 фоизга, тан жароҳати билан боғлиқ ҳолатлар 9,2 фоизга камайишига эришилган. Бироқ йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони ҳанузгача юқорилигича қолмоқда.

Бу Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳоновнинг ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (ЙҲХХ) бошлиғи Шерзод Ибрагимов ҳамда соҳа масъуллари билан учрашувида қайд этилди.  

Мулоқот давомида тизимда амалга оширилаётган ишлар, ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилинди.  

2024 йилнинг биринчи ярмида қонуний равишда ўқиб, ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган шахслар томонидан 10,2 миллиондан ортиқ қоидабузарлик содир этилган. Энг ачинарлиси, 2023 йилда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар рухсатномаси бўлмай туриб яна қайтадан рулга ўтирган. Оқибатда улар томонидан 707 йўл-транспорт ҳодисаси содир этилган. Бунинг оқибатда 212 нафар шахс дунёдан кўз юмган. 546 нафар шахс эса турли даражадаги тан жароҳати олган.  

Рақамларни таҳлил қиладиган бўлсак, ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлганлар умумий ҳайдовчиларнинг 0,3 фоизини ташкил этади. Аммо улар томонидан содир этилган йўл-транспорт ҳодисалари жами юз берган аварияларнинг 11 фоизини ташкил этган.  

Қўмита раиси ушбу ҳолатларнинг олдини олишга алоҳида эътибор қаратиш зарур экани таъкидлаб, бу борада ўз таклифларини билдирди. Бунда, амалдаги қонунчиликка ўзгартириш киритиш орқали жазо чораларини кучайтириш лозимлиги мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.  

Аҳоли ва транспорт сонининг ортиши оқибатида пиёдалар иштирокидаги ҳодисалар энг долзарб масалага айланганига ҳам тўхталиб ўтилди. Зотан, ЙТҲларнинг 58,5 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган.  

Сенатор бунга ЙТҲлар ўз вақтида таҳлил қилинмаётгани, аҳоли гавжум жойларда, айниқса, бозорларда пиёдалар ўтиш жойида светофорлар қўйилмагани, ҳокимликлар, маҳаллий кенгашлар томонидан зарур чоралар кўрилмаётгани, шу билан бирга, аҳолининг йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузаётгани сабаб бўлаётганини қайд этди.  

Чунки пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 20 фоизи пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этилмагани оқибатида, 19 фоизи эса пиёдалар ўтиш жойи мавжуд бўлсада, пиёдалар томонидан онгли равишда йўл ҳаракати қоидаларига бўйсунмасдан, йўлнинг белгиланмаган жойидан кесиб ўтиши оқибатида юз берган. Шунингдек, пиёдалар иштирокидаги ҳодисаларнинг 13 фоизи ҳайдовчиларнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида светофорнинг тақиқловчи ишорасига қарамай ҳаракатланиши, 16 фоизи тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида ҳайдовчиларнинг пиёдаларга йўл бермаслиги оқибатида келиб чиққан.  

Бу борада сенатор ҳайдовчиларнинг тартибга солинган пиёдалар ўтиш жойида светофорнинг тақиқловчи ишорасига бўйсунмай ҳаракатланишини ҳамда маст ҳолатда автомашина бошқарувига ўтиришини энг оғир ва жазоси муқаррар хатти-ҳаракатлардан бўлиши кераклигини таъкидлади. Ушбу жараёнларга ЙҲХХ раҳбари алоҳида эътибор қаратиши юзасидан таклифлар билдирилди.  

Муҳокама давомида мавжуд муаммоли ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти ЙҲХХ ҳамкорлигида таклифлар ишлаб чиқилгани айтиб ўтилди. Жумладан, амалдаги қонунчиликка ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум бўлган, бироқ яна йўл транспорт ҳодисасини содир этган шахсларнинг масъулиятини ва жавобгарлигини кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш масаласи кўриб чиқилади. Болалар иштирокида содир бўлаётган йўл транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида умумтаълим мактабларида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 701-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги» (Ҳаётий фаолият хавфсизлиги) фани мажбурий жорий этилади.  

Маҳаллий ҳокимликлар томонидан истироҳат боғлари ҳудудларида йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш бўйича барча шароитлар яратилган майдончаларни барпо этиш, бунда болаларга йўл ҳаракати хавфсизлиги асосларини амалий ҳамда кўргазмали тарзда ўргатиш йўлга қўйилади. Халқаро автомобиль йўллари ёқасида жойлашган 214 та ва давлат аҳамиятидаги автомобиль йўллари ёқасида жойлашган 1064 та мактаб олдида қоидабузарликларни аниқловчи фото-видео қурилмалар ўрнатилади.  

Пиёдалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида янги қурилаётган ва лойиҳалаштирилаётган автомобиль йўлларида ҳаракат қатнов қисмида кесиб ўтувчи пиёдалар ўтиш жойлари ташкил этишга йўл қўймаслик, мазкур объектларни йўл ўтказгич, ер ости ёки ер усти пиёдалар ўтиш жойи шаклида ташкил этиш каби масалаларга эътибор қаратилади.  

Учрашув якунида йўл-транспорт ҳодисаларини камайтиришга қаратилган тарғибот ишлари кутилган натижаларни бермаётганини инобатга олиб, бутун тарғибот ва ташвиқот ишларини кучайтириш бўйича тегишли ишларни ҳамкорликда амалга оширишга келишиб олинди.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: йўл-транспорт ҳодисалари ва улар оқибатида ҳалок бўлаётганлар сони ҳанузгача юқорилигича қолмоқда