Иорданияда спорт курашлари бўйича U17 ёш тоифасида ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг юнон-рум кураши баҳсларида полвонларимиз дастлабки медалларига сазовор бўлди.

Аниқроғи, жаҳон чемпионатида вазни 48 килограммгача бўлган полвонимиз Ҳусниддин Абдукаримов финалга қадар ўтган беллашувларда арманистонлик Мартин Маникянни, нейтрал курашчи Николай Кристовни, венгриялик Ласло Суромини енгиб, кумуш медални қўлга киритди. 

Шунингдек, вазни 55 килограммгача бўлган ҳамюртимиз Сардор Холмурзаев бронза медали учун ўтган баҳсда венгриялик Петр Житовозни таслим қилди.  

Бугун, 21 август куни юнон-рум кураши бўйича Умиджон Каромов -45, Беҳрузбек Валиев эса -71 кг вазн тоифаларида бронза медали учун гиламга чиқишади.

Бронза медали учун ўтиш баҳсларида -60 кг. вазн тоифасида Фаррух Йўлдошев мезбонлар вакили Али Ашраф Абдулнасир билан, Фахрикамол Комилжонов эса 92 килограммгача бўлган  вазн тоифасида   хорватиялик Патрик Будор билан куч синашади.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳусниддин ва Сардор полвон жаҳон чемпионати совриндори