Ўтган дам олиш кунлари яқин атрофдаги дўкондан қайчи ғойиб бўлгани сабабли Япония аэропортида 36 парвоз бекор қилинди, 201 рейс кечиктирилди. Бу ҳақда “News on Japan” нашри маълум қилган.

Шанба куни эрталаб Хоккайдонинг янги Читосе аэропорти ички терминалида хавфсизлик текшируви тахминан икки соатга тўхтатилди. Натижада юзлаб саёҳатчилар бесаранжом бўлди.

Катта тирбандлик ва навбатлар юзага келди, чунки жўнаш залида йўловчилар хавфсизлик хизматидан қайта ўтишга мажбур бўлди. Расмийлар йўқолган буюмни топишга уриниб кўрди, қайчи эса эртаси куни ўша дўконнинг ўзида топилди.

Парвозлар бекор қилиниши ва кечикиши туфайли кўпчилик кун чиқар юртнинг Бон байрамидан сўнг уйларига қайтишди.

– Менимча, бизда кутишдан бошқа танлов йўқ, – деди маҳаллий оммавий ахборот воситаларига саёҳатчилардан бири. – Умид қиламанки, энди бу борада бироз эҳтиёткор бўлишади.

Ер, инфратузилма, транспорт ва туризм вазирлиги Хоккайдо аэропортларидан ҳолатни текшириш ва бундай ҳодиса такрорланишининг олдини олишни сўради.

– Тан оламиз, воқеа омборда сақлаш ва бошқариш тизими қониқарли эмаслиги билан боғлиқ, – деди аэропорт ходими. – Биз бу ўғирлик ёки терроризм билан боғлиқ воқеа бўлиши мумкинлигини тушунамиз ва раҳбариятнинг тўлиқ хабардорлигини таъминлаш учун яна ишлаймиз.

Ижтимоий тармоқда аэропортнинг ҳодисага муносабати юқори баҳоланди. Кўпчилик Японияда парвоз хавфсизлиги устуворлиги яна бир бор тасдиқланганини айтган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Японияда қайчи йўқолгани сабабли рейслар бекор қилинди