Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 август куни "Air Products" компанияси президенти ва бош ижрочи директори Сейфи Гасемини қабул қилди.

Ўзбекистонда юқори технологик саноат корхоналарини ташкил этишга фаол сармоя киритаётган етакчи халқаро компаниялардан бири билан ўзаро манфаатли стратегик ҳамкорликни янада кенгайтиришнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Бугунги кунда мамлакатимизда "Air Products" билан қўшма лойиҳалар портфели 2,5 миллиард доллардан ошди.

Углеводородларни чуқур қайта ишлаш ва кимё маҳсулотларини ишлаб чиқариш соҳасида инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, қишлоқ хўжалигида илғор технологик ечимларни жорий этиш, шунингдек, энергетика ва кимё тармоқлари учун юқори малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан келишувларга эришилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон Президенти "Air Products" билан стратегик шерикликни ривожлантириш режаларини муҳокама қилди