Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига келган мурожаатга кўра,“Ултра Фарм” МЧЖнинг 3 миллиарддан зиёдроқ маблағини Тошкент шаҳар Чилонзор туман ҳокимлиги бермаётган экан. Жабрланувчи тадбиркорнинг маълум қилишича, ушбу суммани Чилонзор тумани ҳокимиятидан олиш учун 2 йилдан кўп вақт мобайнида югурган. Айни дамда ҳам югуришда давом этмоқда.

“Ултра Фарм” МЧЖ тақдим этган ҳужжатларга кўра, 2022 йил март ойида Чилонзор тумани ҳокимияти балансидаги бинони таъмирлаб, бажарилган хизмат ҳаққини ололмаган. Пулни ҳокимиятдан ундириш учун ҳаттоки, суд қарори ҳам мавжуд. 

2023 йил 6 июнда кучга кирган Тошкент туманлараро иқтисодий судининг (4-1001-2318/364-сонли) ҳал қилув қарорига биноан Мажбурий ижро бюросининг Чилонзор туман бўлимига 3 060 041 820 сўм маблағни Чилонзор туман ҳокимиятидан “Ултра Фарм” МЧЖ ҳисобига ундириб бериш белгиланган. Суд ижро варақаси чиққанига ҳам 1 йилдан ошган бўлсада, МИБ ҳокимиятдан тадбиркорнинг хизмат ҳаққини ундириб беришнинг имконини қила олгани йўқ.

Мазкур масалада Чилонзор тумани ҳокимиятидан муносабат сўрадик. Туман ҳокимлиги ҳуқуқшуносининг маълум қилишича, ушбу қарзни қоплаш учун роппа-роса 1 йил олдин Тошкент шаҳар ҳокимидан рухсат сўралган. Аммо, ҳали-ҳануз жавоб етиб келмаган.

Чилонзор тумани ҳокимияти тақдим этган фактга кўра, 2023 йилнинг 28 август куни Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков номига 3 060 011 820 сўм маблағни “Ултра Фарм” МЧЖга тўлаш учун ёрдам тариқасида рухсат сўралган 1-4/01-606 -сонли махсус хат ҳам юборилган. 

Чилонзор тумани ҳокимлиги тақдим этган хатга таянган ҳолда Тошкент шаҳар ҳокимлигидан тадбиркорнинг хизмат ҳаққини тўлашга нега рухсат берилмаётганининг сабабини сўрадик. 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизматининг берган жавобига кўра, бир йил олдин Чилонзор туманидан чиқарилган хатгашаҳар ҳокимлиги жавоб қайтарган экан. Аммо жавоб хатини бизга тақдим қила олмади.

Факт шуки, Чилонзор тумани ҳокимлиги тадбиркорнинг 3 миллиард сўмдан зиёд маблағини тўлашга Шавкат Умурзаковдан бир йил олдин рухсат сўраган. Шаҳар ҳокимлиги тақдим этган 01-3/1803 -сонли ҳужжатга кўра, Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси томонидан мазкур масала бўйича 2023 йил 18 сентябрь куни шаҳар ҳокими номига билдирги ёзилган.

“... ушбу қарздорликни сўндириш учун талаб этиладиган маблағни туман маҳаллий бюджетининг қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши мақсадга мувофиқлигини билдиради”, – дейилади Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси жавобида.

Бироқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан Чилонзор тумани ҳокимлигига ёзилган асосий жавоб хати топилмади.

Бир тадбиркорнинг келажакдаги тақдирини ҳал қиладиган 3 миллиард сўмдан зиёд маблағ ўз эгасига нега берилмаётгани, каттагина сумма ёзилган расмий хат қаерга йўқолгани бўйича шаҳар ҳокимлиги томонидан бирор жавоб берилмади.

Қисқаси, “калаванинг учи” Тошкент шаҳар ҳокимлигига бориб йўқолиб қолмоқда.

Шу ўринда бир савол туғилади: тадбиркор белгиланган вазифани белгиланган вақтда бажарсаю унинг ҳақини ололмаса. Бу қайси қонунларга тўғри келади? Қолаверса судга мурожжат қилиб ҳам  меҳнатининг ҳақини ололмаса? Энг ачинарлиси, ўша отангга бор, онангга бор зайлида иш кўраётган ҳокимлар “бечора” қолган тадбиркор орқасида ўнлаб оилалар, юзлаб инсонлар борлигини наҳотки ўйлаб ҳам кўришмаса? Икки йил давомида сарсон бўлаётган тадбиркор-чи?  Балким унинг ҳам кредитлари бордир? Ишчиларнинг ойлик маоши ва ҳоказоларга ким жавоб беради?

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/MUvKw1aR3ao?si=g1MaNNZAzGlXZksC" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Шерали Отабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тадбиркорнинг пулини ким беради? Ёхуд Тошкент шаҳар ҳокимига мурожаат (+видео)