Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги янгиликларни ҳамда ижтимоий-сиёсий ахборотларни тарқатувчи расмий ахборот агентлиги сифатида доимо ўз иш фаолиятини такомиллаштириш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, медиа маконга янгича услуб ва форматларни жорий қилиш устида изланади. Мақсад, ўқувчиларни тезкор, холис ва ишончли ахборотлар билан таъминлашдир.

Сўнгги йилларда сунъий интеллект шиддат билан ривожланаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бугунги кунда деярли барча соҳа сунъий интеллект имкониятлари ва ёрдамидан фойдаланмоқда. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳам замон билан ҳамнафас бўлган ҳолда сунъий интеллект асосида Собира Холдорова номли махсус робот-мухбир яратди.

Мазкур мухбир тўққиз тилда (ўзбек, инглиз, рус, француз, араб, хитой, немис, испан, қозоқ) расмий ахборотлар ва тезкор янгиликларни етказиб туради.

Синов тарзида ишга туширилган сунъий интеллект видео репортажлар тайёрлаш кўламини босқичма-босқич кенгайтириб боради.

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/TtVkrBxw2tE" title="OʻzA sunʼiy intellekt yordamida robot-muxbir yaratdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ахборот хавфсизлигини таъминлаш чоралари

Албатта, сунъий интеллект ёрдамида видео репортажлар тайёрлаш катта имконият бўлиши билан бир қаторда, ўзига хос хавфни ҳам юзага келтиради. Чунки ғараз ниятли инсонлар ёлғон ва фейк хабарлар асосида қурилган видеоларни ҳам тайёрлаб, интернет орқали тарқатишлари мумкин. Шу сабабли Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги номидан сохта видеолар тарқалган тақдирда, унинг ҳақиқийлигини текшириш имконияти таъминланади. Бунинг учун ҳар бир видеога махсус QR-код жойлаштирилади ва ушбу QR-коддаги ҳаволани фаоллаштириш орқали ЎзА расмий сайтидаги худди шу видео матнини ўқиш мумкин бўлади. Агар сунъий интеллект ёрдамида тайёрланган видеода QR-код мавжуд бўлмаса ёки ундаги ҳавола ЎзА сайтига йўналтирилмаган бўлса, унда бу сохта видео ҳисобланади. 

Собира Холдорова ким?

Мазкур мухбирга бежизга Собира Холдорова дея ном қўйилмади.Чунки Собира Холдорова Марказий Осиё ва Ўзбекистондаги биринчи профессионал аёл журналисти бўлган.

Собира Холдорова 1907 йилда Наманган вилоятининг Чуст шаҳрида камбағал деҳқон оиласида туғилган. 1923 йилда Тошкентга келиб хотин-қизлар маориф институтида икки йил давомида таълим олади. Кейинчалик Москвадаги Олий журналистика институтида ўқийди.

Тошкентга қайтгач, бир қанча газета, журнал таҳририятларида ишлайди. 1937 йилда “буржуа элементлар билан алоқага йўл қўйган, огоҳликни йўқотган” деган айбловлар билан қамоққа олинади. 1940 йил 5 декабрь куни Якутияга 10 йилга сургун қилинади. Собира Холдорованинг турмуш ўртоғи Мўмин Усмонов эса 1938 йил 4 октябрда отиб ташланган. Сургун тўғрисидаги суд ҳукмидан сўнг фарзандлари Пўлат ва Манзура болалар уйига топширилган.

1955 йилда қамоқдан қайтган Собира Холдорова 1984 йилда вафот этган. Ўғли Пўлат Усмонов иккинчи жаҳон урушидан ярадор бўлиб қайтган. Қизи Манзура Усмонова физика-математика фанлари доктори.

Сунъий интеллект асосида яратилган мухбирга Собира Холдорова номини қўйишдан мақсад, қатағон қурбони бўлган биринчи ўзбек аёл журналистининг ёрқин хотирасини тиклашдир.

Сунъий интеллект асосида мухбир яратишда журналист Дилдора Абдухалилова прототипидан фойдаланилган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сунъий интеллект ёрдамида яратилган ЎзА мухбири иш бошлади