Тунги вақтда, яъни сутканинг соат 23:00 дан 06:00 гача бўлган вақт оралиғида, шунингдек, дам олиш кунлари ва қонунчилик билан белгиланган ишланмайдиган байрам кунлари соат 22:00 дан 09:00 гача вақт оралиғида – фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик кучайтирилади. Бу «Аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасида ўз аксини топган.

Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мазкур қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди. Қайд этилганидек, қонун лойиҳаси билан аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилишнинг асосий принциплари, атроф табиий муҳитга шовқин орқали зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловлари, аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари белгилаб қўйилмоқда.  

Шунингдек, давлат органлари, жисмоний ва юридик шахсларнинг аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги вазифа ва функциялари ҳамда жавобгарлик соҳаларининг аниқ чегаралари белгилаб қўйилмоқда. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси эса аҳолини шовқиннинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш соҳасидаги ваколатли орган сифатида белгиланмоқда.  

«Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 33-моддаси атроф табиий муҳитга шовқин орқали ва бошқача тарзда зарарли таъсир кўрсатганлик учун компенсация тўловларини ундиришни назарда тутувчи норма билан тўлдирилмоқда.  

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш чоғида тақдим этилган таклиф-тавсияларга биноан шошилинч ва тез тиббий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ кечиктириб бўлмайдиган ишларни амалга ошириш натижасида юзага келадиган шовқинга нисбатан мазкур қонун татбиқ этилмаслигига доир норма киритилган.  

Шунингдек, лойиҳада ҳудудларнинг ўзига хос ижтимоий-иқтисодий хусусиятларидан ва географик жойлашувидан келиб чиқиб, тунги вақтнинг бошланиш ва тугаш вақтига унинг белгиланган давомийлигига риоя этган ҳолда ўзгартириш киритиши мумкинлиги белгилаб қўйилмоқда.  

Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши аҳолининг саломатлиги ва осойишталигини ҳар қандай зарарли шовқинлар таъсиридан ҳимоя қилиш борасида самарали ҳуқуқий механизмларни яратишга хизмат қилади.  

Қизғин муҳокамаларда депутатлар томонидан айрим эътирозлар билдирилди. Ундаги айрим моддаларни қайта ишлаш ва маромига етказиш бўйича таклифлар илгари сурилди. Узоқ давом этган муҳокамалар, савол-жавоблардан сўнг, қонун лойиҳаси масъул қўмитага қайтарилди.  

М.Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Соат 23:00 дан 06:00 гача фуқароларнинг осойишталигини бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади