Табиатни, атроф-муҳитнинг бетакрор гўзаллиги ва хилма-хиллигини тараннум этувчи "Вики Ерни севади—2024" халқаро танловининг Ўзбекистон бўйича натижалари эълон қилинди.

Жорий йилги танловда қатнашиш учун 49 нафар иштирокчи томонидан умумий ҳисобда 2048 та сурат тақдим этилган. Ҳар бир суратда нафақат мамлакатимизнинг гўзал манзаралари, балки иштирокчиларнинг табиатга бўлган чуқур меҳр-муҳаббати, ижодий қараши ҳам акс этган. Бу йилги танлов суратларининг сифати ўзига хос юқори даражага кўтарилган, бу эса ҳакамлар учун энг яхши суратларни танлашда қийинчилик туғдиргани табиий.

Танлов натижасида 2048 та сурат ичидан 13 та энг яхши расм танлаб олинди. Ушбу суратлар 8 нафар ижодкор томонидан тақдим этилган бўлиб, улар мамлакатмизнинг гўзаллигини энг юқори санъат асари даражасида акс эттиришга муваффақ бўлишган.

Энди ушбу суратлар халқаро босқичда иштирок этади ва Ўзбекистон табиатининг бойлиги ва унинг сақланиши борасидаги ғамхўрликни бутун дунёга намойиш этади. Бу юртимизни глобал миқёсда танитиш, халқаро ҳамжамият эътиборини мамлакатимиз табиий бойликларига қаратиш учун ноёб имкониятдир. Ўтган йилда ҳам Ўзбекистон табиати акс эттирилган суратлар халқаро босқичда юқори баҳоланиб, ғолиблар қаторига кирган эди. Бу эса юртимизнинг табиий гўзаллиги яна бир бор тасдиқлайди.

Натижаларни кўриш учун ҳавола:

https://commons.wikimedia.org/wiki/Commons:Wiki_Loves_Earth_2024_in_Uzbekistan/Results/uz

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Вики Ерни севади—2024": Ижодкорлар дунёга Ўзбекистон табиатини тараннум этади