Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони

Аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган чора-тадбирлар кўламини кенгайтириш, фуқароларнинг даромадларини изчил ошириб бориш сиёсатини давом эттириш ҳамда уларнинг ижтимоий муҳофазасини кучайтириш, шунингдек, педагог ва тиббиёт ходимлари меҳнатини қўшимча рағбатлантириш мақсадида:

1. 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар ва нафақалар миқдори 15 фоизга оширилсин. Бунда:

пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – ойига 428 000 сўм этиб;

ёшга доир энг кам пенсия миқдори – ойига 834 000 сўм этиб;

ногиронлик пенсияларининг энг кам миқдори – ойига 920 000 сўм этиб;

фуқароларга тўланадиган бошқа пенсиялар ва нафақалар миқдорлари иловага мувофиқ белгилансин.

2. 2024 йил 1 октябрдан бошлаб:

бюджет ташкилотларида ишловчи тиббиёт ходимлари, шунингдек, мактабгача, умумтаълим, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим муассасалари ва ташкилотлари, “Мурувват” интернат уйлари, “Меҳрибонлик” ва Болалар уйлари, болалар санаторияларида ишловчи педагог ходимларнинг иш ҳақи миқдори – 15 фоизга оширилсин;

бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи миқдори – 10 фоизга оширилсин, мазкур банднинг иккинчи хатбошисида назарда тутилган ходимлар бундан мустасно;

меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 155 000 сўм этиб белгилансин;

базавий ҳисоблаш миқдори – 375 000 сўм этиб белгилансин.

3. Бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақлари, пенсиялар ва нафақалар миқдори оширилиши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплансин.

4. Иш берувчиларга иш ҳақи миқдорини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан кам бўлмаган ҳолда тўлашни таъминлаб, иш ҳақи миқдорини меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига мувофиқ ошириш тавсия этилсин.

5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан биргаликда ушбу Фармоннинг мақсади, вазифалари ва ундан кутилаётган натижаларни оммавий ахборот воситалари, интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш ишларини ташкил қилсин.

6. Мазкур Фармоннинг ижросини таъминлаш учун масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А.Қўчқоров белгилансин.

Фармон ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н.Арипов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

       Президенти                                                                                              Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри,

2024 йил 12 август

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида