Қозоғистонда теннис бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтказилган “KAZZINC OPEN” халқаро турнирининг жуфтлик баҳсларида ҳамюртимиз Дарья Шубина вице-чемпионга айланди.
Дарья Шубина жуфтликлар ўртасида нейтрал теннисчи Варвара Паншина билан тандем ҳосил қилди ва финалга қадар ўтказилган барча баҳсларда зафар қучди. Афсуски, улар сўнгги ҳал қилувчи финал ўйинида нейтрал теннисчилар Аглая Федорова ҳамда Дарья Хомутцианскаяга имкониятни бой бериб қўйди.
Шу тариқа, нуфузли мусобақада иккинчи бўлган Д.Шубина ва В.Паншина 515 АҚШ доллари пул мукофоти ва 10 рейтинг очкоси билан тақдирланди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА