Самарқандда “Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” республика кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбир ташкилотчиларининг маълум қилишича, Ватанимиз мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ ва Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан ташкил этилган мазкур танловдан кўзланган асосий мақсад маҳаллалар  худудида амалга ошириш режалаштирилган бизнес лойиҳаларни аниқлаш ва молиялаштириш, бизнес лойиҳалар ташаббускорларини рағбатлантиришдир.  

Маросимда сўзга чиққан Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Ф.Абилов, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси вилоят бошқармаси бошлиғи Ш.Йўлдошев ва бошқалар юртимизда тадбиркорлик фаолияти ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, айниқса, маҳаллалар ривожига қаратилган бизнес лойиҳаларга эътибор юқори эканлигини таъкидлади. Шу жиҳатдан маҳалла фуқаролар йиғинлари ва тадбиркорларда айни танловга қизиқиш юқори бўлгани қайд этилди.

– Танловга келиб тушган лойиҳаларни  баҳолашда маҳалларда янги иш ўринлари яратиш, аҳоли даромадларини ошириш ва экспортни таъминлашга қаратилган бизнес лойиҳаларга устуворлик берилди, – дейди Бизнесни ривожлантириш банки Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошқарувчиси Ж.Шодиев. – Лойиҳалар ташаббускорлари www.biznes-portal.uz электрон платформаси орқали  ариза юбориб, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастури  иштирокчисига айланган бўлиши танловнинг асосий шарти сифатида белгиланди. Энг яхши деб топилган бизнес лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 14 сентябрдаги “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан жорий этилган тартиб асосида банкимиз томонидан имтиёзли шартларда молиялаштирилади.

Танлов натижаларига кўра, Самарқанд шаҳридаги “ADVANTAGE PRO" масъулиятини чекланган жамияти томонидан тақдим этилган лойиҳа биринчи ўринга муносиб деб топилди. Кейинги ўринлар “IBRAGIMOV SHAROFIDDIN SAYFUTDINOVICH” якка тартибдаги тадбиркор ҳамда Пайариқ туманидаги “TRITON SANOAT QURILISH SERVIS” масъулияти чекланган жамиятига насиб этди. Энди улар танловнинг мамлакат босқичида ҳам иштирок этади.

– Пенапластдан бинолар учун турли хил безаклар ишлаб чиқариш билан шуғулланамиз, – дейди “ADVANTAGE PRO" масъулиятини чекланган жамияти раҳбари Сергей Бекер. – Фаолият бошлаганимизга бу йил 10 йил тўлди ва айни пайтда 50 нафардан ортиқ хотин-қиз бандлигини таъминлаганмиз. Мазкур танлов ҳақида эшитиб, ўз лойиҳамизни тақдим этдик. Ғолиб бўлганимиздан хурсандмиз. Бизнес лойиҳамиз учун бериладиган кредитга янги технологиялар келтириб ўрнатиб, маҳсулот турини кўпайтирмоқчимиз, ўз навбатида кўплаб иш ўринлари яратилади.

Танловда, шунинглек, “Энг намунали кредит тўловчи”, “Энг фаол аёл тадбиркор”, “Энг ёш тадбиркор”, “Энг салоҳиятли тадбиркор”, “Энг инновацион лойиҳа” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

“Маҳалла тараққиёти учун энг яхши бизнес лойиҳа” кўрик-танловининг мамлакат босқичи ғолиб ва совриндорлари мустақиллигимизнинг 33 йиллиги  байрами арафасида эълон қилинади.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Энг яхши бизнес лойиҳалар