Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов бўлиб ўтади.

Мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим сиёсий жараён –парламент сайловлари илк маротаба аралаш тизимда ўтказилиши кўзда тутилган. Бу кенг жамоатчиликнинг диққат марказида бўлиб турибди.  

Амалдаги қонунчиликка кўра, аралаш сайлов тизимида сайловчилар парламент депутатларининг бир қисмини партияларнинг номзодлар рўйхатига овоз бериш орқали сайлашади ва қолган мандатлар можаритар тартибда, алоҳида номзодларга овоз бериш орқали сайланади.  

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Навоий вилоят ҳудудий партия ташкилоти ҳам бўлажак сайловда иштирок этиш учун сайловчилар имзоларини тўплашга киришди. Мазкур жараён 844 та бошланғич партия ташкилотида, фуқароларнинг иш, хизмат, ўқиш, яшаш жойида, ташвиқот юритиш ва имзо тўплаш қонун билан тақиқланмаган бошқа жойларда уюшқоқлик билан ташкил этиляпти.  

Навоий шаҳрида жойлашган “Zarafshon Golden Group” МЧЖда ташкил этилган имзо йиғиш жараёнида ҳам сайловчилар партиянинг ўтган йилларда тадбиркорлик соҳасини ривожлантириш, ёшлар ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, қонунчиликни такомиллаштириш ҳамда сайловчилар билан очиқ мулоқотларда кўтарилган муаммоларни ҳал этиш борасидаги ижобий ишларини эътироф этишмоқда.  

– ЎзЛиДеП томонидан илгари суририлаётган “Ваъда эмас, натижа. Эртага эмас, бугун” ғояси остида тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш ҳамда тадбиркорларни жамиятнинг муҳим бўғинига айлантириш борасида олиб борилаётган ислоҳотларнинг изчиллик билан давом этишига ишончим комил, – дейди корхона раҳбари Ш.Ғаниев. – Шу сабабли Ватанимиз равнақига, эл тақдирига, фарзандларимизнинг келажагига бефарқ бўлмаган бир инсон сифатида бўлажак сайловларда, албатта, иштирок этаман ва барча ҳамшаҳарларимизни ҳам шунга чорлаб қоламан.  

Шу ўринда алоҳида таъкидлаш лозимки, имзо йиғиш билан боғлиқ барча тадбирлар қонунчиликда белгиланган меъёрларга қатъий риоя этилган тарзда ўтказиляпти. Ушбу жараён вилоятнинг барча ҳудудларида қизғин давом этмоқда.

А.Бўриев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имзо йиғиш жараёнлари давом этмоқда