ЮНЕСКО шафелигида 26-30-август кунлари “Ер юзининг сайқали” деб ном олган қадимий ва бетакрор Самарқандда “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивали бўлиб ўтади.

“Шарқ тароналари” Марказий Осиёдаги энг катта фестиваллардан бири саналади. Фестиваль ўтказилишидан асосий мақсад миллий мусиқа санъатида эришилган ютуқларни тарғиб этиш, миллатларнинг маданият ва анъаналарини асраш ва ривожлантириш, созандалик ва хонандалик йўналишидаги иқтидорли ёшларни қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро ижодий алоқаларни кенгайтириш, тинчлик, дўстлик ва ўзаро бағрикенглик ғояларини улуғлашдан иборат.  

1997 йилда ташкил этилиб, илк маротаба ўтказилган “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалида 31 та давлатдан мусиқий гуруҳлар ва ижрочилар ташриф буюришган бўлса, 2019 йилда ўтказилган ХII “Шарқ тароналари” халқаро  мусиқа фестивалида иштирокчи давлатлар сони 75 тага етган.  

2024 йилнинг 26-30 август кунлари ўтказилиши режалаштирилган “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивалида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидан 300 нафардан зиёд вакил қатнашиши кутилмоқда.  

Бугунга келиб “Шарқ тароналари” нафақат Ўрта Осиёда, балки жаҳон миқёсидаги машҳур фестиваллар қаторидан жой олиб улгурди. Бунинг ёрқин мисолини йилдан-йилга қатнашчилар ва фестивалда қатнашиш истагини билдираётган давлатлар сонининг ошишида, дастур савиясининг юқорилаб бораётганида ҳам кўришимиз мумкин.  

26 август куни Самарқанд шаҳрида “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.  

27-28-август кунлари “Шарқ халқлари мусиқа маданияти: глобаллашув жараёнларида ижодий уйғунлашув тамойиллари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий конференция ўтказилади. Унда мусиқашунос олимлар, илмий-тадқиқот марказлари олимлари, мусиқий олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда тадқиқотчи-докторант ва магистрантлар иштирок этишлари кутилмоқда.  

27-28-29 август кунлари “Шарқ тароналари” ХIII халқаро мусиқа фестивалига ташриф буюрган иштирокчилар ўртасида кўрик-танлов ўтказилиб, Халқаро ҳайъат томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш бўйича баҳоланади.  

“Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга кўра, танлов иштирокчиларининг чиқишларини баҳолаш учун Ташкилий қўмита томонидан етти кишидан кам бўлмаган таркибда Халқаро ҳайъат тузилади.  

Халқаро ҳайъатга юқори малакали хорижий ва маҳаллий мусиқашунос олимлар, таниқли санъаткорлар, композиторлар ва бастакорлар, хорижий давлатлардаги халқаро санъат фестиваллари ташкилотларининг вакиллари таклиф этилади.  

Баҳолаш жараёнида қўшиқларнинг миллийлиги, шеърларнинг оҳанг билан мутаносиблиги ва мазмундорлиги, қатнашчининг ижро савияси, кийиниш маданияти ва саҳна ҳаракати танловнинг асосий мезонлари ҳисобланади.  

Танловда чиқиш учун таркиби 12 нафар мусиқачидан кўп бўлмаган чолғу ансамбли жонли тарзда жўр бўлишига рухсат этилади.  

Халқаро ҳайъат томонидан танлов иштирокчиларининг чиқишлари иккита йўналиш, яъни профессионал (классик) даражадаги халқ мусиқаси ва қўшиқ йўналиши ҳамда замонавий композиторлар томонидан яратилган мусиқа ва қўшиқ йўналиши бўйича баҳоланади.  

Танлов ғолиблари Ташкилий қўмита томонидан диплом, статуэтка ва қуйидаги миқдорларда пул мукофотлари билан тақдирланади:  

“Гран-при” — 10 000 AҚШ доллари;  

1- ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 2 х 5 000 — 10 000 AҚШ доллари;  

2- ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича ) 2 х 3 500 — 7 000 AҚШ доллари;  

3- ўрин (ҳар бир йўналиш бўйича) 3 х 2 000 — 6 000 AҚШ доллари.  

Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ муносиб номзод топилмаганда “Гран-при” берилмайди. Халқаро ҳайъат қарорига мувофиқ фақатгина “Гран-при” мукофоти бўлинмайди. 1-, 2- ва 3- ўринлар пул мукофотлари бўлиниши мумкин.  

Танловда қатнашган ва совриндор бўлмаган иштирокчиларга “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивали” дипломанти дипломи берилади. Танлов совриндорлари “Шарқ тароналари” халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими концерт дастурида қатнашишлари лозим.  

Танловда совриндор (лауреат) бўлган иштирокчилар кейинги йилларда ўтказиладиган ушбу танловда иштирок этолмайди, фахрий меҳмон сифатида фестивалга таклиф этилиши мумкин. Танловда қатнашиб, ўрин эгалламаган иштирокчи кейинги танловда қатнашиш ҳуқуқига эга.  

Ташкилотчи, ижодий уюшмалар ва бошқа ташкилотларнинг мустақил ҳайъат аъзолари ва мухлислар эътирофига сазовор бўлган иштирокчилар “Энг ёш иштирокчи”, “Мухлислар эътирофига сазовор бўлган энг яхши иштирокчи”, “Энг яхши чолғу мусиқаси ижрочиси” каби номинациялар ва бошқа номинациялар бўйича махсус диплом ҳамда 500 АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти билан тақдирланади.  

Фестивалнинг ҳар бир қатнашчисига “Шарқ тароналари” халқаро  мусиқа фестивали фаол иштирокчиси сертификати берилади.  

30 август куни Самарқанд шаҳрида "Шарқ тароналари" XIII халқаро мусиқа фестивалининг тантанали ёпилиш маросими бўлиб ўтади. Унда ғолиблар эълон қилиниб, тақдирланади.  

Н.Усмонова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Шарқ тароналари” – дўстлик, тинчлик, санъат фестивали