Ўзбекистон 121 мамлакатни ўз ичига олган « Safety Perception Index 2023» – дунёнинг энг хавфсиз мамлакатлари рейтингида биринчи ўринни эгаллади. Унда Ўзбекистон фуқаролар ҳаёти ва саёҳат қилиши учун хавф даражаси минимал экани қайд этилган.

Энг хавфсиз мамлакатлар юқори бешталигидан шунингдек, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Норвегия ва Эстония жой олди. 

Марказий Осиё давлатларидан Қозоғистон 14-, Тожикистон 17-, Қирғизистон 26-ўринга жойлаштирилган.  

Рейтингнинг энг қуйи қисмини Гвинея, Серра-Леоне ва Мали давлатлари эгаллаган.  

«Safety Perception Index» бешта факторга эътибор қаратади: озиқ-овқат ва сув, зўравонлик жиноятлари, ноқулай об-ҳаво шароити, ақлий соғломлик ҳамда меҳнат муассасаларидаги хавфсизлик. Ушбу омиллар мамлакатларнинг хавфсизлик рейтинги учун асос бўладиган образни ишлаб чиқишда муҳим асос бўлиб хизмат қилади.  

Ўзбекистоннинг мазкур рейтингда биринчи ўринда экани чет эллик сайёҳларнинг мамлакатимизга бемалол келиб-кетишлари учун замин яратади

М.Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар рейтингида биринчи ўринни эгаллади