Муаммо ва мулоҳаза

Ҳа, Сурхондарёда сайёҳлар сонини янада ошириш имкониятлари бор. Фақат изланиш, улардан оқилона фойдаланиш керак. Туристлар учун қизиқарли жойларни кўрсатиш лозим. Қуйидаги мулоҳазаларимиз шу ҳақда.          

... Тошкентдан Сурхондарё тарафга шамолдек учиб бораётган машина деразасидан олис-олисларга боқар эканман, она юртимизнинг бугунги довруғидан дарак берувчи гўзал манзаралар қалбингизни олам-олам қувончу шодликларга лиммо-лим қилишини дилдан ҳис этасиз. Осмонўпар бинолару бутун дунё сайёҳларини ҳайратда қолдираётган улкан бунёдкорлик ишлари, жаҳон андозаларига мос ўнлаб заводу фабрикалар қад ростлаётганини кўриб, кўнглингиз завқ-шавққа тўлади.  

Марказий Осиё мамлакатлари орасида дунёга дадил юз тутаётган, жаҳондаги ривожланган давлатлар сафидан ўрин олишга интилаётган ўзбек юрти одамларининг юксак чўққиларни забт этаётганликлари тасодифий эмаслигига ишонч ҳосил қилдим. Қадим Сурхон тупроғига қадам қўйишимиз биланоқ Бойсун заминида кўкка бўй чўзган миноралару кўҳна ёдгорликлардан кўз узолмай  қолган, Тешиктош ҳамда Амир Темур ғорларига саёҳат қилишни ихтиёр этган хорижлик ҳамкасбимиз Акбарали ҳайратдан ёқа ушлаганига амин бўлдим..  

Машинамиз ўқдек учиб борар, яна ва яна ажабтовур манзилларни томоша қилишга ошиқардик. Бойсун тоғлари олисда қолиши биланоқ интернетдаги янгиликларни билиш мақсадида телефонимни титкилай бошладим. Ва қуйидаги хабарга кўзим тушди: “Бойсун туманидаги “Бойбулоқ”, “Вишневский”, “Хўжа ғур-ғур ота”, (“Қоронғи юлдуз” ёки “Темная звезда” ) ғорлари россиялик экспедиция раҳбари Вадим Логинов томонидан текширилган, жорий йилда ҳам ўрганишлар давом эттирилмоқда. “Бойбулоқ” ғорига бориш учун туман марказидан тахминан уч соат атрофида олтмиш беш километр тоғ йўлида транспорт воситасида, кейин эса энг сўнгги қишлоқ Деҳиболога бориб, ярим кун пиёда ёки эшакда юриш лозим бўлади. Қишлоқ денгиз сатҳидан уч минг метр баландликда жойлашган.  

“Бойбулоқ”  атрофида яна шунга ўхшаш бир нечта ғорлар мавжуд. Улар орасидаги энг машҳурлари “Хўжа ғур-ғур ота”, “Вишневский ва “Бойбулоқ”. Айримлар “Бойбулоқ” ғорига ер ости Жомолунгмаси деб ҳам таъриф беришади. Экспедиция раҳбари Вадим Логинов томонидан  асосий мақсад қилиб “Бойбулоқ” ва “Вишневский” ғорлари туташ қисмини ўрганиш режалаштирилган. Икки ғорнинг туташишига атиги етмиш метр масофа қолмоқда. “Бойбулоқ”да аниқланган ғор йўллари саккиз километрни, чуқурлиги эса 1430 метрни ташкил этади. “Вишневский” ғорининг бош қисмидан якунига қадар бормоқчи бўлган киши уч кечаю уч кундуз, яьни етмиш икки соат вақт сарфлайди. Ва қайтиш учун ҳам шунча фурсат кетади.  

Бугунги кунда мазкур икки ғорнинг уланиши жаҳондаги энг чуқур ғорлар рўйхати кучли учлигидан ўрин олиши мумкин. Биринчи ва иккинчи ўринларда Кавказдаги Веревкина ва Абхазиядаги “Крубера Воронья” ғорлари эканлиги маълум. Айни пайтда “Бойбулоқ”  жаҳондаги  ўттизта энг катта ғорлар рўйхатига кирган.  Бу ғорлар шундан далолат берадики, аждодларимиз ўтмишда неча-неча минг йиллар илгари ҳам ер юзидаги энг қадимий, жасур, бақувват инсонлар бўлишган, Ватанимиз жаҳон цивилизацияси марказларидан бирига айланган.  

– Юртингизнинг шу кунлардаги шуҳрати бежиз эмас экан, – деди хорижлик ҳаяжонланиб. – Мана ҳозир  биз кўрган тарихий обидалару ўнлаб ёдгорликлар ўтмишда ҳам Сурхон воҳаси Мовароуннаҳрнинг энг кўркам ва тараққий этган жойларидан бири бўлганидан далолат беради. Қадим  аждодлари буюк  халқнинг бугунги авлоди – ўзбеклар дунё тамаддунида энг юқори ўринларни эгаллагани, ботир ва мард, жасур ва паҳлавон одамлар бўлганини кўрсатиб турибди.              

Бир зумда бутун дунёга тарқалиб кетган ғаройиб хабар ижтимоий тармоқларни ларзага солди: “Сурхондарёнинг Хатак ғорида яна бир неандертал одам макони аниқланди. Шеробод туманида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонаси Хатак бўлими Боғлидара массивида 2021 йилда археологлар томонидан милоддан аввалги 100-40 минг йилликка оид неандартал одам макони топилиб,  қазиш ишлари бошлаб юборилди.  

 Қазишма давомида вертикал қоянинг юзасида 15-20 метр баландликда ҳосил бўлган ва кириш жуда қийинлиги сезилиб турадиган  ушбу ғорда тош қуроллар, ёввойи ҳайвонларнинг майдаланган суяклари билан бирга 100-60 минг йил олдин яшаган неандартал одам ҳаётининг тўлиқ ва бузилмаган манзараси (кул, думалоқ ўчоқ қолдиқлари)  сақланиб қолганлиги аниқланди.Ғорнинг фан учун аҳамиятли томони шундаки, Сурхондарё вилоятининг нафақат тоғли Бойсун тумани, балки Шеробод тумани ҳам илк инсонлар макони сифатида ўз исботини топди.     

 Жарқўтон қалъасининг қалинлиги беш метрни ташкил этиши, Шеробод ҳудудида  қадимда ҳунармандчилик ривожланганини англатувчи турли ашъёлар кўплаб топилгани илмий тадқиқотлар учун бой манба бўлганини кўрсатади. Жарқўтон ва Сополлитепа ёдгорликларида илмий текшириш ишлари олиб борган академик Аҳмадали Асқаровнинг ниҳоятда катта ва сермаҳсул хизматларини унутиб бўладими?  

Бир вақтлар япониялик таниқли олим Като, франциялик  машҳур  олимлару, россиялик тадқиқотчилар, мана энди австралияликлар....Ҳозирги пайтда  бутун дунё юртимизга юз тутмоқда.  

Яна бир жиҳатдан янги маълумотлар беихтиёр сизни қадимий “Авесто” китобини шоша-пиша варақлашга, ундаги фикрларни уқиб олишга ундайди. Ва илгариги қарашлар чилпарчин бўлганини яна бир карра англаб етамиз.  

Демак, аввалги кўпчилик тадқиқотчилар даъво қилганларидек Зардуштийлик дини фақат Эрону Озарбайжонда ташкил топмаган экан. Демак, “Авесто” Мовароуннаҳрда, яъни Бақтрияда, ҳозирги Қашқадарё ва Сурхондарёда, Фарғона водийси ва Хоразмга тегишли жойларда куртак ёзиб, илдиз отганлигига  шубҳа йўқ!  

Асрлар давомида муқаддас саналиб келинган бу китоб саҳифаларига кўз югуртирсангиз, ундаги ҳикоятлар сизни сеҳрлаб, фикру ўйларингизни тўзғитиб юборишига амин бўласиз.  

Вилоятнинг қадимий жойларини кезар эканман, чет эллик сайёҳлар учун томоша қилишга арзийдиган гўшалар кўп эканига амин бўлдим. Фақат бунинг учун воҳадаги мутасадди ташкилотлар ташвиқот ишларини янада кучайтиришлари, вилоятдаги мозийга оид жойлар тарихини тарғиб қилувчи воситалардан самарали фойдаланишлари зарур.  

Сурхондарёда туристлар учун тарихий ва бебаҳо манбага эга қадим жойлар оз эмаслиги юқоридаги каби фикр ва мулоҳазалар юритишимизга асос бўлди. Демак, сайёҳлар сонини ошириш имкониятлари бор!  

Жовли Хушбоқов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сурхондарёда сайёҳлар сонини оширса бўладими?