Қарор ва ижро

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 21 февралдаги «Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги  қарори ижросини таъминлаш бўйича ҳудудларда кенг кўламли ишлар қилинмоқда.  

Жумладан, биргина Сирдарё мисолида оладиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида вилоятда 1 850 та ҳолатда жами 673,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

– Назорат тадбирларида жисмоний ва юридик шахслар томонидан юқорида қайд этилган ерларга оид қонунбузилиш ҳолатлари содир этилаётганлиги фактлари аниқланиб, қонуний чоралар кўрилмоқда, – дея фикр билдиради Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Шавкат Рўзиқулов. – Қонунбузилиш ҳолатларини содир этган шахсларга ёзма кўрсатмалар берилган. Ушбу огоҳлантиришдан сўнг 1 270 та ҳолатда 53 гектар ер майдонида йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатлари жойида бартараф этилиб,  давлат захирасига қайтарилди. Қолган ўзбошимчалик билан эгалланган ер майдонидаги ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш бўйича судларга даъво аризаси киритилди.  

Маълумотга кўра, вилоятда жорий йилнинг олти ойи давомида ҳуқуқбузарликлар тўғрисида жами 1009 та маъмурий иш ҳужжати тузилган. Тайинланган жарималар 688 та  ҳуқуқбузар томонидан тўланган.  

– Ўз вақтида ундирилмаган 120 та жариманинг ҳуқуқбузарлар томонидан белгиланган муддат ичида тўламагани сабабли Мажбурий ижро бюросига юборилди, – дейди Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи. – Қолган жарималарни ундириш юзасидан тегишли ишлар олиб борилмоқда. Мисол учун, Сардоба туманининг «Бўстон» МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида фуқаро томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўз уйига туташ бўлган 60 кв.м ер майдонини ўзбошимчалик билан ўраб олиб, яшаб турган уйининг туташ қисмига қўшимча 12 кв.м ноқонуний турар жой биноси қурган. Ҳолат юзасидан инспекторлар томонидан фуқарога тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ушбу ноқонуний қурилишни бартараф этиш тўғрисида расман огоҳлантирилди. Натижада фуқаро томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилиб, ушбу ер майдони давлат захирасига қайтарилди.

Бундан ташқари, туманнинг «Деҳқонобод» МФЙ ҳудудида ўтказилган назорат тадбирлари давомида бир фуқаро томонидан ҳеч қандай ҳуқуқий ҳужжатларсиз ўз уйига туташ бўлган қисми – 12 кв.м ер майдони эгаллаб олинган ва ноқонуний савдо дўкони қурилган. Инспекторлар томонидан фуқарога тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, уни бартараф этиши тўғрисида расман огоҳлантирилди. Фуқаро томонидан ноқонуний қурилма ихтиёрий равишда бартараф этилиб, ушбу ер майдони давлат захирасига қайтарилиши таъминланди, – дейди Кадастр агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Шавкат Рўзиқулов.

Дарҳақиқат, ҳар бир қарич ернинг ҳисоби бор. Бугунги кунда Кадастр агентлиги туман, шаҳар бўлимлари томонидан жойларда ер ва кадастр назорати тадбирлари ўтказилиши давом этмоқда. Ноқонуний йўллар билан ерни эгаллаганларга эса қонун доирасида ёндашилаверади.  

Абдулазиз РУСТАМОВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ноқонуний йўллар билан эгалланган ер майдонлари давлат захирасига қайтарилмоқда