Бугун шунчаки эркинлик, мустақиллик ва миллий озодликни орзу қилгани учун жазо олганлар орасида эмасмиз...

Мустақиллик. Бу сўзни эркин айта олиш имкониятига етиб келгунча қанча қон тўкилганини тарихий манбалар айтганича биламиз. Лекин, бу сўзнинг айтилиши қадрини ҳар ким ҳам тўлиқ тушунмаслиги мумкин. Айниқса, бугунги ёш авлод мустақиллик нималигини ва бу сўзни айтиш қанчалик қадрли эканини тўла англамайди. Улар учун мустақиллик табиий ҳол, кунлик ҳаётнинг бир қисми. Лекин тарихий манбаларни ўқир эканмиз, бунинг учун Ўзбек жадидлари қандай фидойилик кўрсатганини англай бошлаймиз.  

Тарихдан аёнки, мустабид тузум даврида юртимизда минг-минглаб одамлар қатағонга учраган. Оилалари хонавайрон бўлиб, болалари етим қолган. Биргина 1937-38 йиллардаги катта қирғин даврида 7 мингга яқин ватандошимиз ўлдирилган. Умуман олганда, 1937-53 йилларда Ўзбекистонда 100 минг одам қатағонга учраган, уларнинг 13 минг нафари ўлдирилган. Афсуски, тазйиқлар бу билан чекланиб қолмаган.  

Ўтган асрнинг 80-йилларида ҳам минглаб юртдошларимиз адолатсизлик қурбони бўлган. “Пахта иши” ва “Ўзбек иши” деган сохта айбловлар билан республикамиз бўйича 40 минг киши тергов қилинган, 5 минг нафари жиноий жавобгарликка тортилган.  

Совет Иттифоқининг тоталитар режими қатағоннинг асосий сабабларидан бири сифатида кўрилади. Қатағон натижасида инсон ҳуқуқлари кенг миқёсда бузилган, фикр эркинлиги, сўз эркинлиги ва бошқа асосий ҳуқуқлар чекланган. Совет Иттифоқи давридаги сиёсий қатағон асосан интеллектуал элита – зиёлилар, олимлар ва ижодкорларга қаратилган эди. Улар халқнинг маданий, илмий ва сиёсий ҳаётида етакчи роль ўйнаганлари сабабли Совет режими уларни потенциал таҳдид сифатида кўрган. Бу шахсларнинг озод фикрлари, илмий ютуқлари ва ижодий ишлари режимнинг яккаҳокимлигини савол остига қўйиши мумкин эди. Шу сабабли, кўплаб зиёлилар, ёзувчилар, шоирлар, олимлар ва бошқа ижодкорлар қамоққа олинди, сургун қилинди ёки ўлдирилди.  

Бунинг оқибатида миллий маданият ва илм-фан ривожи жиддий зарар кўрди ва бу таъсирлар ҳозир ҳам сезилмоқда. Биздан кейинги авлод эркин нафас олсин, ўз она тилида гаплаша олсин, миллий қадриятларини сақласин деб жон фидо қилганларни бугун ёдга олишимиз, улар ҳақида билишимиз ва билдиришимиз шарт, аслида.  

Совет ҳокимияти даврида асарлари ва фаолияти учун ҳаётларидан айрилган Абдулла Қодирий, Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудий, Усмон Носир, Файзулла Хўжаев каби буюк шахсларнинг ҳаёти ва ижодий мероси ҳақида маълумотларга эга бўлишимиз билан бирга, уларни минбарларда, катта-кичик давраларда доим фахр билан ёдга олинадиган, намуна қилиб кўрсатиладиган шахслар сифатида кўрсатишимиз керак.  

Ҳозирги кунда миллий маданиятимизни тиклаш ва ривожлантириш учун зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Бироқ, қатағон даврида йўқотилган асарларни, илмий мактаблар ва анъаналарни қайта тиклаш осон эмас. Шунга қарамай, бу борадаги ишларни ишчил давом эттиришимиз лозим.  

Шу ўринда, уларнинг ҳаёти, ижодий мероси ва эришган ютуқлари Ўзбекистон тарихида муҳим ўрин тутишини яна бир бор эслатиб ўтишимиз жоиз. Масалан, Абдулла Қодирий – ўзбек тилида ёзилган илк романлардан бирини яратди ва бу асарлар бугунги кунда ҳам ўзбек адабиётининг ноёб намуналари сифатида қабул қилинади. Ёки Абдурауф Фитрат – унга ўзбек зиёлилари ичида биринчилардан бўлиб профессор илмий унвони берилган. Ёхуд Мунавварқори Абдурашидхонов. Чўлпон, Акмал Икромов эътирофига кўра, Мунавварқори том маънода доҳий бўлган. У замонаси учун ҳам, кейинги даврлар учун ҳам миллий таълим дастурини яратди. Маҳмудхўжа Беҳбудий эса «Падаркуш» номли биринчи ўзбек драмасини ёзди ва миллий театрнинг шаклланишида муҳим роль ўйнади. Ёки Усмон Носир ҳақида шоир Туроб Тўла: “Усмон шеъриятимизга шамолдай кириб келди. Балки бўрондай! У шундай тўполон ва тўлқин билан келдики, унча-мунча шеърий услуб ва ижодни тўс-тўс қилиб юбoрди. Уни ўзимизда “Ўзбекнинг Лермонтови”, Москва газеталарида “Шарқда Пушкин пайдо бўлди”, деб ёзишди”, – дейди. Умуман олганда, рўйхат узун, такрорланмас таърифлар бисёр…  

Демоқчи бўлганимиз, яқинда Мустақиллик байрами. Бу нафақат ҳозирги куннинг байрами, балки ўтган асрнинг буюк қаҳрамонларига ҳам бағишланган. Байрамни нишонлар эканмиз, уларнинг жасорати ва машаққатли йўлини унутмаслигимиз шарт. Шу орқали ўтмишнинг сабоқларидан ибрат олиб, келажагимизни янада порлоқ қилишимиз мумкин.  

Умиджон Қурбонов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озодлик орзуси: сиёсий қатағон йиллари ёдномаси