Аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларига кўрсатилаётган ёрдам давлат фуқароларига бефарқ эмаслигини, уларнинг ташвиши давлатнинг ташвиши эканлигининг яққол исботидир.

– Ғамдан, касалчиликдан ва ўлимдан кафоланланишнинг имкони йўқ экан, дейди  Фарғона шаҳри Маърифат МФЙда истиқомат қилувчи Мафтунахон Турғунова. – Оиламизда кетма-кет ўлимлар рўй берди. Олдинига қайнонам, кейин қайнотам вафот  этди.  Руҳий тушкун юрган кезларимизда рўзғорда моддий етишмовчилар юзага кела бошлади. Турмуш ўртоғимнинг ойлик маоши жуда кам, қарамоғимизда уч нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказиш масъулияти турибди. Ҳаёт ўзининг ёзилмаган қонунларига ҳам эга экан. Биласиз, ҳозирги бозор сиёсатининг иқтисодий қийинчиликлари аёлга ҳам, эркакка ҳам шафқат қилмай қолди.  

Ҳар бир аёл рўзғор юритиш санъати, тежамкорлик, чуқур мулоҳаза, оиласи, фарзандларига чексиз муҳаббат каби хислатлар билан сийланган. Муаммолардан чиқиш чорасини излар эканман, онамдан ёдгор қолган тикув машинаси ёдимга тушди.    

Онам узоқ йиллар давомида тикувчилик билан шуғулланган бўлсада, мен бу касбга ҳеч қизиқиб кўрмаган эканман. Аммо барибир бу касб она мерос учунми, қўрқув билан синашга тикиб кўрган чойшабларимдан кўнглим тўла бошлади. Аввалига ўрганишга уйдаги бор матолардан чойшаб ва дастурхонлар тикдим. Тиккан ишларимни маҳалламдаги хотин-қизларга кўрсатгандим, маҳсулотларим яхшигина харидоргир бўлди. Қўлим анча-мунча келиша бошлагач, бозорга тушдим ва турли матолар харид қилдим.  

Ҳаво совуқ бўлишига қарамасдан,   кичкина гўдагимни  олиб,  маҳсулотларни сотиш учун Қўқон бозорига чиқа бошладим. Ҳоким ёрдамчиси Алишер Ҳошимовнинг ёрдами ва тавсияси билан  субсидияга тикув машинаси олдим. Ёнига яна зарурий иш жиҳозларимни  харид қилдим ва шундай қилиб тикувчилик фаолиятимни йўлга қўйдим.    

Имкон излаган инсон албатта эришар экан.  Секин-секин моддий муаммоларимиз барҳам топа бошлади. Энди мен ишимни кенгайтириш борасида ўйлар эдим. Маҳалламиздаги мутасаддилар менга имтиёзли кредит олишни таклиф қилишди. Мен кредит шартларини ўрганиб чиқар эканман,  бериладиган имтиёзлар мени ҳайрон қолдирди. Чунки бу имтиёз билан бемалол тадбиркорлик ишларимизни ривожлантириб олиш мумкин эди.  

Маҳалламизда истиқомат қилувчи, уйда ўтирадиган  хотин-қизларни ҳамкорликда ишлашга таклиф қилдим. Улар билан биргаликда  даромадга эриша бошладик. Маҳаллий  бозорлардан ташқари Россия давлатидан ҳам буюртма қабул қилдик. Келгусида дунё бозорларига экспорт ҳажмини ошириш ниятимиз бор.    

Мен бир вақтлар ижтимоий ҳимояга муҳтож дея,  “Аёллар дафтари” га киритилган эдим. Бугун менинг топаётган ойлик даромадим 15-16  миллион сўмни ташкил қилади.  Мени қўллаб-қувватлаб, бекаму-кўст ҳаёт кечиришимга шароит яратиб берган  ҳукуматимизга миннатдорчилик билдираман.  

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/-aQESt3D3rc?si=pkLeSw8FQHPDC265" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳайё Тошқораева ёзиб олди,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кеча “Аёллар дафтари” да эдим, бугун эса ойлик даромадим 15 миллион