Тошкент вилоятига келувчи хорижий ва маҳаллий сайёҳларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, пойтахтдан Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманидаги «Чорвоқ» эркин туристик зонасига график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.

Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, эндиликда автобуслар «Машинасозлар» метро бекатидан соат 08:00, 09:00, 11:00 ва 16:30 да жўнайди. Чорвоқдан (Ҳумсон) эса соат 06:00, 16:00, 18:00 ва 19:00 да ҳаракатланади.

Қатновлар «Uzautotrans Service» корхонасининг YUTONG автобусларида амалга оширилмоқда. Ушбу йўналишда йўлкира нархи 20 000 сўм этиб белгиланган.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент – Чорвоқ мавсумий автобус қатнови сони кўпайтирилди