Бугун илғор технологиялар саноат, ишлаб чиқариш ва турли соҳаларда самарадорликни каррасига ошираётган бўлса, аграр соҳадаги илм-фан ютуқлари дунёда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилмоқда.

Соҳа олимларининг изланишлари, яратилаётган экинларнинг янги тежамкор навлари, агротехника ва инновациялар нафақат бир давлатга, балки, инсониятга наф келтиради.  

Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказида кореялик олимлар иштирокида ташкил етилган “Қишлоқ хўжалиги экинларини инновацион технологиялар ёрдамида тўғри парваришлаш ҳамда вирус ва касалликлардан самарали ҳимоялаш” мавзусидаги халқаро конференцияда айнан ушбу масалалар қамраб олинди.  

Шуни таъкидлаш керакки, 2021 йилдан Ўзбекистон – Корея ўртасида умумий қиймати 21 миллион доллар бўлган 3 та йирик лойиҳага қўл урилди. Ушбу лойиҳалар тўлиқ Корея ҳукуматининг грандлари ҳисобига амалга оширилмоқда. Натижада 6 та вилоятда “ақлли” иссиқхоналар ташкил қилиняпти, бунда ушбу йўналишда фаолият кўрсатувчи мутахассисларни қайта тайёрлаш, Корея тажрибаси билан таништириш, иккинчи ва учинчи лойиҳалар доирасида шоличилик ва картошкачиликни ривожалантириш назарда тутилган.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/F0EhC04e8xU" title="Janubiy Koreya bilan ilmiy hamkorlik kengaymoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Маълумки, сўнгги йилларда дунёда ўртача ҳарорат 1,5 даражага ортди. Бу нафақат юртимиз, балки, дунё олимлари учун катта бир чақириқдир. Шундай экан дунё олимлари бирлашиб глобал иқлим ўзгаришига қарши янги технологиялар, таҳлилий ёндошувлар, илмий асосланган қарашларни ишлаб чиқилиши келгусида  аграр соҳадаги кўплаб масалалар ечимининг топилишига хизмат қилади.  

Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жанубий Корея билан илмий ҳамкорлик кенгаймоқда (+видео)