Бизнес-омбудсман девони томонидан ўтказилган ўрганишда Қорақалпоғистон Республикаси Шуманай тумани ҳокими ўринбосари А.Б. “Тадбиркор виртуал офиси” орқали “YKN” МЧЖ (номи ўзгартирилган) раҳбари йўллаган мурожаатни бир ойдан ортиқ вақт ўтгандан кейин кўриб чиққани аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонуннинг 27-моддасида мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари ва қарор қабул қилиш тартиби тасдиқланган. Унга кўра, мурожаатларни кўриб чиқишдан сўнг давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахслари ҳар бир ариза ва шикоят бўйича қарор қабул қилади. Бу ҳақда мурожаатчига дарҳол ёзма ёки электрон шаклда хабар етказади.     

Қонуннинг 28-моддасида эса ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органи, ташкилот ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда, 1 ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши белгилаб қўйилган.   

Мансабдор шахс юқоридаги ҳаракати орқали “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги қонун талабларини бузиб, Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 43-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этгани учун унга нисбатан маъмурий баённома тузилди.   

Маълумки, жорий йил бошидан бугунги кунга қадар Қорақалпоғистон Республикасида мансабдор шахслар томонидан жами 88 та ҳуқуқбузарлик содир этилган бўлиб, Бизнес-омбудсман девони томонидан уларга нисбатан тегишли тартибда маъмурий баённома тузилган.   

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Шуманай тумани ҳокими ўринбосарига нисбатан маъмурий баённома тузилди