Адлия вазирлиги томонидан фуқаро М.К.нинг мурожаати кўриб чиқилди.

Ўрганиш давомида ушбу муаллифга тегишли бўлган фотография асари ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан “Ўзбекистон” нашриёт матбаа ижод уйи” масъулияти чекланган жамияти томонидан фойдаланилгани маълум бўлди.   

Ҳолат юзасидан вазирлик томонидан жамиятга нисбатан муаллифлик ҳуқуқини бузганлик учун тегишли ҳуқуқий таъсир чораси қўлланилди.  

Адлия вазирлигига “Naseem Al Hadaeq Parfumes” компаниясининг ушбу компанияга тегишли “Lamsa”, “Bushra” ҳамда “Naseem” товар белгиларидан ноқонуний фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган контрафакт маҳсулотлар сотилаётгани юзасидан мурожаати келиб тушди.   

Мурожаатда баён этилган ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида вазирлик ходимлари томонидан “Ўрикзор” савдо мажмуасида фаолият олиб борувчи “P.Sh” масъулияти чекланган жамиятида текширув ўтказилди. Натижада ҳақиқатдан ҳам жамият томонидан “Lamsa”, “Bushra” ҳамда “Naseem” белгиларидан бир хил тарзда фойдаланилган ҳолда тайёрланган контрафакт косметика воситалари сотилаётгани аниқланди.   

Мазкур ҳолат юзасидан “P.Sh” масъулияти чекланган жамиятига  нисбатан Адлия вазирлигининг бажарилиши мажбурий бўлган тақдимнома таъсир чораси қўлланилди. Контрафакт маҳсулотларни савдодан олиб ташлаш бўйича кўрсатма берилди.   

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, “Lamsa”, “Bushra” ҳамда “Naseem” товар белгилари остидаги асл маҳсулотлар қадоғидаги QR-код сканерланганда ишлаб чиқарувчи ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади, контрафакт маҳсулотдаги QR-код эса ишламайди.   

Эслатиб ўтамиз, контрафакт маҳсулотларни тайёрлаш, қўллаш, олиб кириш, савдога таклиф этиш, сотиш, ўзгача тарзда фуқаролик муомаласига киритиш ёки уларни шу мақсадда сақлаш қонунчиликда белгиланган жавобгарликка сабаб бўлади.  

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муаллиф ҳуқуқи бузилгани ва контрафакт ҳолати бўйича чора кўрилди