Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Маъмурий хўжалик хизмати” давлат муассасаси мутасаддилари ва Озарбайжон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Межнун Мамедов ўртасида видеоконференц-алоқа шаклида мулоқот ташкил қилинди.

Унда Озарбайжон компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон-Озарбайжон дўстлик боғи” қўшма корхонасини ташкил этган ҳолда Озарбайжон Республикасининг Фузулий туманидаги 100 гектар майдонда мевали боғ яратиш бўйича амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати муҳокама қилинди.   

Муҳокамалар чоғида боғни барпо этиш бўйча тегишли ҳисоб-китобларни тезлаштириш, қўшма корхона очиш учун Озарбайжон томонидан ҳамкорларни саралаб олиш масалалари юзасидан фикр алмашилди. Бу ишларни август ойидан кечиктирмасдан амалга ошириш бўйича таклифлар билдирилди.   

Шунингдек, мулоқот давомида Озарбайжон томонидан беғараз тақдим этиладиган 1200 туп ўрмон ёнғоғи – фундук кўчатларидан Академик Маҳмуд Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг 5 гектар майдонида боғ барпо этиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.   

Мулоқот сўнггида жорий йилнинг август ойида кутилаётган олий даражадаги ташрифга пухта тайёргарлик кўриш, ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан ҳужжатлар пакетини тайёрлаш бўйича келишилди.   

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистон – Озарбайжон: аграр соҳадаги ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди