
Озарбайжонда «Ўзбек киноси кунлари» тадбирлари доирасида Озарбайжон Маданият вазири Одил Каримли ҳамда Ўзбекистон Республикаси маданият вазирининг биринчи ўринбосари Aвазхон Тожихонов ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мулоқот давомида икки давлат ўртасидаги маданият соҳасида олиб борилган ҳамкорлик ишлари эътироф этилди. Келгусида кино, театр, таълим ҳамда номоддий маданий мерос йўналишларида ҳам кенг қамровли ҳамкорлик ишлари самарали бўлишига ишонч билдирилди.
Бундан ташқари ТУРКСОЙ шафелигида суратга олиниши режалаштирилган «Мулла Насриддин» бадиий фильми сценарийсига ўзгартириш киритиш масалалари муҳокама этилди.

Шунингдек, «Aлишер Навоий ва Фузулий» ҳамда «Мақсуд Шайхзода» бадиий фильмларини ҳамкорликда суратга олиш истиқболлари кўриб чиқилди.
Тадбир доирасида «Баҳодир Ялангтўш» фильмининг намойиши ташкил этилди.
Ташриф доирасида шунингдек, «Низомий» кино марказида Ўзбекистон Кинематография агентлиги буюртмасига биноан суратга олинган «Судья», «Эврилиш», «Яша, хотин» фильмлари ҳам томошабинлар эътиборига ҳавола этилди.
Н.Усмонова, ЎзА