“Ўзэнергоинспекция” ахборот хизматининг хабарига кўра, Бухоро вилояти Бухоро туманидаги “Б.” МФЙ ҳудудида фаолият юритувчи фермер хўжаликлари қуввати 55 кВт бўлган сув насосини тижорат мақсадида электр тармоғига ўзбошимчалик билан улаган ва ўғринча электр энергиясидан фойдаланган. Бу ишлар оқибатида тизимга 3,9 миллиард сўм миқдорида зарар келтирилган.

Айни кунларда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тезкор тадбир: айрим истеъмолчилар томонидан тизимга яна 3,9 миллиард сўмлик зарар етказилди