Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров 18-19 июль кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлди.

Дастурга бой – истиқболли келишувлар, янги лойиҳалар стартига чорлов бўлиб хизмат қилган икки кунлик ташриф Ўзбекистон ва Қирғизистон муносабатлари ривожида муҳим аҳамият касб этади. 

Маданият йўналишидаги алоқалар ҳам жадал тус олмоқда. Мамлакатларимизда маданий тадбирлар, жумладан, давра суҳбатлари, кино кунлари, мусиқий кечалар ва концертлар ташкил этиш яхши анъанага айланган.

[gallery-18347]

Қирғизистон Президентининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида 18-22 июль кунлари юртимизда Қирғизистон маданияти кунлари бўлиб ўтмоқда. Юқори даражадаги тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26-27 январь кунлари Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси ва “Йўл харитаси” асосида ўтказиляпти.

19 июль куни ҳафталик доирасида пойтахтимиздаги “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қирғиз сайли” номли кўргазма ва концерт дастури бўлиб ўтди. Дўстлик кечасида қўшни давлат вакиллари, маданият ва санъат намояндалари иштирок этди. Меҳмонлар кўнгилочар боғда Қирғизистон вакиллари томонидан ташкил этилган кўргазмадан баҳраманд бўлдилар. Тадбир иштирокчиларига ўтовларда қирғиз миллий мусиқа асбоблари, уй-рўзғор буюмлари намойиш этилди.

Кечанинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон маданият вазири биринчи ўринбосари Авазхон Тожихонов ва Қирғиз Республикаси маданият, ахборот, спорт ва ёшлар вазири биринчи ўринбосари Тимурлан Ажималиев икки қардош халқ дўстлиги ва ўзаро қўшничилик муносабатлари минг йиллардан буён давом этиб келаётганини таъкидлади. Тили, дини, дунёқараши бир халқларимиз ўртасида маданият кунлари – кўргазма ва концерт ташкил этиш санъатимизни уйғунлаштириши алоҳида қайд этилди.

 Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Муса Жаманбоев ҳам нутқ сўзлаб, икки давлат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, адабиёт ва санъат, маданий, транспорт ва бошқа соҳаларидаги ҳамкорлик янада мустаҳкамланиб бораётганини таъкидлади.

– Президентимизнинг икки кунлик давлат ташрифи ўзбек-қирғиз халқлари фаровонлиги йўлидаги катта воқелик бўлди, – деди мухтор элчи ЎзА мухбирига берган интервьюсида. – Олий даражадаги ташриф маданият, санъат соҳаларидан тортиб иқтисодиёт, гуманитар йўналишларгача алоқаларимизни янги босқичга олиб чиқишга хизмат қилади. Муносабатларимиз кўп қиррали. Қирғизистон ва Ўзбекистон қардош давлатлар, анъаналар муштарак. Шу боис, биз юртингизда Қирғизистон маданияти кунларини ўтказяпмиз. Масалан, Алишер Навоий номидаги кино саройида “Қирғиз киноси кунлари” катта тантана билан очилди, мана энди “Мовий гумбазлар” хиёбонида “Қирғиз сайли” кўргазмаси ва концерт дастури катта қизиқиш билан қарши олинмоқда.

Дарҳақиқат, икки мамлакат санъат усталари томонидан намойиш этилган концертда халқаларимиз ҳаёти чуқур тарихий илдизлар билан боғланганини ҳис қилдик. Пойтахтимиз аҳолиси ва меҳмонлар кўргазма ашёлари жуда қизиқарли экани, янграётган куй-наволар ўзбек ва қирғиз халқларининг кўп асрлик дўстлиги ифодаси бўлганини қайд этишди.

Ой нури остида ўтган сайл Қирғизистон миллий “Манас” театри, “Қамбаркан” фолкьлор-этнографик ансамбли, Чоро Қўжўмжаров номидаги эстрада-симфоник оркестри, “Ак-марал” давлат рақс ансамбли, Т.Абдумомунов номидаги Қирғизистон миллий академик драма театри, “Шаттик” ва “Дилгир” намунали рақс ансамбллари, таниқли киноижодкорлар, ҳунармандлар, солистлар чиқиши билан эсда қоларли бўлди.

Умуман олганда, Қирғизистон маданияти кунларида концертлар, ҳунармандлар ижоди, қирғиз фильмлари, миллий рақслар, қирғиз халқининг театр санъати намойиш этилмоқда.

 20 июль куни Ўзбекистон давлат консерваториясида Қирғиз Республикаси халқ артисти, композитор M.Бегалиевнинг концерти, Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрида “Сомончининг йўли” номли спектакль намойиши ҳам ўткалиши режалаштирилган.

Беҳруз ХУДОЙБЕРДИЕВ,

Носиржон ҲАЙДАРОВ (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Қирғиз сайли” кўргазмаси ва концерт икки халқ муштараклиги ифодаси бўлди