«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ томонидан Жаҳон банки иштирокида «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳага асосан Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган 110 кВ кучланишли «2 А», «Хазорасп» ва «Чиноз» подстанцияларини модернизация ва реконструкция қилиш бўйича халқаро тендер савдолари ўтказилди. Тендер натижаларига кўра, Озарбайжоннинг «AZENCO» компанияси ғолиб, деб топилди.

Шу муносабат билан бугун «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ биносида томонлар ўртасида шартнома имзолаш маросими бўлиб ўтди.

Унда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ ва Озарбайжоннинг «AZENCO» ОАЖ масъуллари мазкур инвестиция лойиҳаси доирасида амалга ошириладиган ишлар натижасида электр таъминоти янада яхшиланишини таъкидлади.

[gallery-18343]

«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» АЖ бошқаруви раисининг инвестициялар ва капитал қурилиш бўйича ўринбосари Феруз Қурбоновнинг таъкидлашича, бугунги кунда магистраль электр тармоқлари ва подстанцияларини ривожлантириш, соҳага рақамли технологияларни жалб қилиш ҳамда қайта тикланувчи энергия манбаларини ягона энергетика тармоғига интеграция қилиш чора-тадбирлари кўрилмоқда.

– Шу мақсадда «Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» Жаҳон банки иштирокида «Электр энергетика секторини трансформация қилиш ва барқарор электр узатиш» инвестиция лойиҳасини татбиқ этаяпти. Ушбу лойиҳанинг бир қисми сифатида республика бўйлаб 110-500 кВли 22 та подстанцияда модернизация ва реконструкция ишларини олиб бориш режалаштирилган. Юқорида айтиб ўтилганидек, 110 кВ кучланишли учта подстанцияни модернизация ва реконструкция қилиш бўйича халқаро тендер савдолари ўтказилди. Олтита давлат иштирок этган ушбу халқаро тендерда Озарбайжоннинг «AZENCO» компанияси ғолиб бўлди. Энергетика соҳасида катта тажрибага эга бўлган мазкур компания 18 ой мобайнида юртимиздаги 3 та подстанцияни модернизация ва реконструкция қилади. Бу ишлар натижасида 20 мингга яқин аҳолининг электр таъминоти яхшиланади, – деди Ф.Қурбонов.  

Тадбирда қайд этилганидек, мазкур подстанциялар ишга туширилганига 50 йилдан ортиқ вақт ўтган бўлиб, уларнинг тўлиқ модернизация ва реконструкция қилиниши сабабли қарийб 100 МВА қўшимча қувват яратилади. Бу, ўз навбатида Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятларидаги аҳоли ва саноат истеъмолчиларини электр энергияси билан таъминлашнинг ишончлилигини бир неча баробар оширади.

– Аввало, тендерда ғолибликни қўлга киритиш бизни ниҳоятда қувонтирди, – деди «AZENCO» компанияси ижрочи директори Парвиз Ҳажиев. – Шартнома маблағи 8 миллион долларни ташкил этади. Ушбу маблағ асосида биз юртингизнинг учта ҳудудидаги 3 та подстанцияни модернизация ва реконструкция қиламиз. Бунинг натижасида уларнинг қуввати оширилишига эришилади.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ва Озарбайжон Республикаси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтиришга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга муҳим аҳамият қаратилмоқда. Озарбайжоннинг «AZENCO» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилаётган ушбу лойиҳа, икки давлат ўртасидаги дўстлик ва иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қилади. Шунингдек, келгусида энергетика соҳасида давлатлараро ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун мустаҳкам замин яратади.  

Насиба Зиёдуллаева, Ойбек Пардаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Озарбайжон компанияси мамлакатимиздаги 110 кВ кучланишли учта подстанцияни модернизация қилади